Хадичаи Кубро мадрасаси

Хадичаи Кубро мадрасаси



Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 1993 йили "Эшон Бобохон" номи остида ўз фаолиятини бошлади. Билим юртида Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси мусулмонлари учун ўрта маълумотли диншунос, одобнома, бошланғич араб тили ўқитувчиси тайёрланади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг 1998 йил 15 июлдаги мажлис қарори асосидаги№ 295-сонли бўйруғи билан "Хадичаи Кубро" номига ўзгартирилди ва Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти номи остида 1993 йил 2 сентябрдан ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.
 Билим юрти 1998 йил 10 августда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қайта рўйхатдан ўтган. 1998 йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг рухсатномаси билан ишни давом эттирган.
 Билим юртининг асосий мақсади динлар тарихи ва назариясини чуқур эгаллаган, ислом дини асосларини ўзлаштирган, инсонпарварлик, халқпарварлик ва ватанга садоқат руҳида тарбияланган, ўрта махсус маълумотли исломшунос мутахассислар тайёрлашдан иборатдир.
 2000-2001 ўқув йилидан бошлаб, билим юрти давлат стандартига ўтгани сабабли умумтаълим фанлар химия, физика, астрономия, математика ва биология фанларига катта эътибор берилмоқда.
Мутахассислик фанлари : Қуръони карим ва тажвид, фиқҳ, ақоид, тафсир, араб тили фанларида гуруҳдаги талабалар иккига бўлиниб ўқитилмоқда.
1993 йилдан 1999 йилгача сиртқи бўлимни 230 нафар талаба битирди. Ҳозирги кунга қадар 500 дан ортиқ талабалар ушбу билим юртида диний ва дунёвий билимларни эгаллаб, мутахассисликлари бўйича ўз дипломларига эга бўлдилар.

 

Билим юртига Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан 9-синфни битирган таянч маълумотли аёл-қизлар муайян синов асосида талабаликка қабул қиланади.
 Билим юрти Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Ўрикзор даҳаси, Зарафшон кўчаси 15-уйда жойлашган.
 Билим юрти ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси,
"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар ва таълим тўғрисида"ги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси қарор ва кўрсатмалари асосида олиб боради.
Жорий 2014-2015 ўқув йили жами талабалар сони 78 нафар бўлиб, 1-курсга 20 нафар талаба қабул қилинди. Уларга 19 нафар мударриса дарс бермоқда. Уларнинг барчалари олий маълумотли.
 Ўқиш муддати 4 йил.
 Ўқув режаси ва талабларини тўлиқ бажарган, битирув имтиҳонларини муваффақиятли топширган талабаларга мазкур билим юртини битирганлик тўғрисида бошланғич араб тили мураббийси, диний маърифий ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари малаҳатчиси дипломи берилади.
 Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти диний таълим фаолиятини олиб бориш учун зарур шароитларга эга. Билим юрти ўз фаолиятини Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус жамғармаси ва талабалар билан тузилган шартномалар асосида тушган маблағлардан олиб боради.
 Талабалар дарсликлар ва ўқув қуроллари билан таъминланганлар.
Билим юрти икки қаватли бинода жойлашган бўлиб, жами 10 та ўқув машғулот хоналари, шу жумладан 5 та фан хонаси, кутубхона, компьютер хонаси, маъмурий хоналар, маънавият ва маърифат хонаси, бундан ташқари тикувчилик хонаси, ошхона, ётоқхона ва бошқа ёрдамчи хоналар мавжуд. Бинони иссиқ сув билан таъминловчи қозонхонаси бор, совуқ сув ва табиий газ тизимига уланган.

 

Билим юртида 2000-2001 ўқув йилидан бошлаб, узлуксиз таълим Давлат стандартлари ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими стандартлари асосида ишлаб чиқилган ўрта махсус ислом билим юртлари таълим стандарти жорий этилган.
Моддий техника базаси ва кутубхона фонди йилдан йилга бойитиб борилмоқда. Компьютер хонаси ташкил қилинган бўлиб, у 15 та компьютер ва 1 та принтер билан жиҳозланган. Кутубхона фонди 16 647 дона китобни ташкил этади.
Талабаларга диний ва дунёвий таълим бериш билан бирга тикувчилик, тўқувчилик, ошпазлик каби ҳунарлар ҳам ўргатилади.
Билим юртига кириш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:
- Билим юрти мудири номига ариза.
- Маълумоти ҳақида ҳужжат (асли).
- Яшаш жойидаги масжид имомидан йўлланма.
(ёки махалла оқсоқолидан тавсифнома)
- Соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шаклида).
- 6 дона 3x4 ҳажмда фотосурат.
- Туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки паспорт нусхаси (асли кўрсатилади).
- Яшаш жойидан маълумотнома.
Қуйидаги фанлар бўйича кириш имтиҳонлари топширилади:
- ўзбек тили ва адабиёти (диктант);
- маънавият ва маърифат (тест);
- чет тили (тест);
- тарих (тест).
Изоҳ: қабул имтиҳонлари материаллари тўкқиз йиллик мактаб дастури асосида тузилади.
Бу имтиҳонга қатнашишдан аввал суҳбатдан ўтиш керак, суҳбатда 5 савол берилади, 3тасига тўғри жавоб берилса, имтиҳонга қатнашишга изн берилади, мадрасага 300 ортиқ одам хужжат топширади, 20-30 одам қабул қилинади, шунга яхшилаб таёраланиш керак ва яна бир оз диний илмга эга бўлиши керак!!!
Аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртларининг манзиллари:
«Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти
Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Ўрикзор даҳаси, Зарафшон кўчаси, 15-уй.
Тел: 299-24-11.

Рейтинг@Mail.ru

 

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбандий ва Маҳмуд Замахшарий сингари юртимиздан етишиб чиққан буюк муҳаддис, фақиҳ, тасаввуф ва муфассир алломалар меросини ҳар томонлама теран ўрганиш, юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган манбаларни тадқиқ этиш, улардан диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланиш, диний ходимларнинг малакасини, билим ва тажрибасини ошириш бўйича ўқув-услубий ишларни амалга ошириш, ёш авлоднинг руҳий ва маънавий оламини бойитиш, азалий миллий қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш, юртимиз тарихи зарварақларига олтин ҳарфлар билан муҳрланган нодир қўлёзмаларни келгуси авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш, юртимиз Мовароуннаҳрнинг Бухоро, Самарқанд, Марв, Урганч, Ахсикет, Хива, Шош, Марғинон ва бошқа шаҳарларидаги маърифат масканлари бўлмиш мадрасаларда етишиб чиққан алломалар ҳақида, улар таҳсил олган мадрасалар ва ҳозирда юртимиз Ўзбекистонда ишлаб турган мадрасалар ҳақида талабаларга маълумот бериб бориш.
БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  madrasa@islom.uz

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.