Оллоқулихон мадрасаси (Хива)

Оллоқулихон мадрасаси



Оллоқулихон мадрасаси - Хивадаги меъморий ёдгорлик (1834—35).
Мадраса қурилиши Ичан қалъанинг яхлит ансамбл бўлиб шаклланиш тарихи билан боғлиқ. Ўрта Осиё меъморлигида кенг тарқалган қўшмадраса услубида, Оллоқулихон тими, Хўжамбердибий мадрасаси, Полвон дарвоза билан ўзаро боғланган.
Оллоқулихон мадрасаси сунъий тепалик (баландлиги 3 м) устига курилган, шу туфайли қўшни бинолардан анча баланд кўринади. Мадраси тўғри тўртбурчак тарҳли (62,45х47,0 м), пештоғи ғарбга қараган. Бош тарзини миён-сарой, масжид ва дарсхона ҳамда 2 қаватли ҳужралар эгаллаган. Эшикдаги ёзувда бинонинг курилган санаси сақланган. Ҳовли (34,6х29,4 м) томони ўзига хос, ундаги 2 қаватли қатор ҳужралар Полвон дарвозанинг кичик гумбазлари устига ва қисман тим гумбазлари чеккасига жойлашган. Масжид ва дарсхона (4,8х4,8 м) тузилиши бир хил. Усти ярим айлана шаклидаги пастак гумбаз билан ёпилган. Деворларидаги чуқур равоқлар ҳисобига хона кенг кўринади. Айвон (5,5х5,5 м) Мадраса ғарбида жойлашган, меҳроби ганчли муқарнасдан "ироқи" услубида безатилган. Ҳужралар (99 та)нинг ҳар бирида биттадан эшик, тобадонига панжаралар ўрнатилган.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси, биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.


Хивадаги Оллоқулихон мадрасаси Ичанқалъанинг яхлит мажмуа бўлиб шаклланиши тарихи билан узвий боғлиқдир. Мадраса қаршисидаги Хожамбердибий мадрасасига ўхшатиб ишланган. Натижада Ўрта Осиё меъморлигида кенг тарқалган усул – қўшмадраса ҳосил бўлган. Оллоқулихон мадрасаси тепалик устида барпо этилганлиги учун у бошқа бинолардан анча баланд кўринади. Мадрасанинг ҳовли томони ўзига хос ишланган. Ундаги икки қаватли қатор ҳужралар Полвон дарвозанинг кичик гумбазлари устига ва қисман тим гумбазлари чеккасига жойлашган. Мадрасадаги қишки масжид ва дарсхонанинг усти ярим айлана шаклидаги пастак гумбаз билан ёпилган. Масжид пештоқи ҳалқасимон нақшлар билан безатилган. Пештоқнинг олд қисмидаги сиркор безаклар айниқса жозибадор. Мадрасада 99 ҳужра бўлиб, ҳар ҳужрада биттадан алоҳида эшик ва унинг устида панжарали кичик дарча бор.
XIX аср архитектура ёдгорлиги бўлган Оллоқулихон мадрасасини Хива хони Муҳаммад Раҳимхоннинг ўғли Оллоқулихон 1834 йили қурдирган. Оллоқулихон Хива хони бўлган пайтда карвонсарой, тим, тошҳовли, Оқмасжид, Саидбой масжид каби иншоатлар барпо этилган.

Манба: qadamjo.uz

Рейтинг@Mail.ru

 

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбандий ва Маҳмуд Замахшарий сингари юртимиздан етишиб чиққан буюк муҳаддис, фақиҳ, тасаввуф ва муфассир алломалар меросини ҳар томонлама теран ўрганиш, юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган манбаларни тадқиқ этиш, улардан диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланиш, диний ходимларнинг малакасини, билим ва тажрибасини ошириш бўйича ўқув-услубий ишларни амалга ошириш, ёш авлоднинг руҳий ва маънавий оламини бойитиш, азалий миллий қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш, юртимиз тарихи зарварақларига олтин ҳарфлар билан муҳрланган нодир қўлёзмаларни келгуси авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш, юртимиз Мовароуннаҳрнинг Бухоро, Самарқанд, Марв, Урганч, Ахсикет, Хива, Шош, Марғинон ва бошқа шаҳарларидаги маърифат масканлари бўлмиш мадрасаларда етишиб чиққан алломалар ҳақида, улар таҳсил олган мадрасалар ва ҳозирда юртимиз Ўзбекистонда ишлаб турган мадрасалар ҳақида талабаларга маълумот бериб бориш.
БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  madrasa@islom.uz

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.