Мулло Қирғиз мадрасаси (Наманган)

Мулло Қирғиз мадрасаси

Мулло Қирғиз мадрасаси - Наманган шаҳрининг Чорсу майдонидаги меъморчилик обидаси бўлиб, у 1910-1912 йилларда Мулла Қирғиз Машраббой ўғли маблағи ҳисобига барпо этилган. Мадраса биноси тархда нотекис беш қиррали кўринишга эга бўлиб, унинг бундай шаклда лойиҳаланишига у жойлашган eр майдони нотекислиги сабаб бўлган.



Ёдгорликнинг бош фасади икки қаватли, қолган қисми эса бир қаватли қилиб қурилган. Ҳовлига кирилгач, ўнг томонида гумбазли дарсхона ҳамда масжид жойлашган. Мадраса биносини безатишда асосий эътибор бош фасадга қаратилиб, у икки қаватли қилиб, ўртасида баланд ва кўркам пештоқ, унинг икки ёнида икки қаватли равоқли ҳужралар, бурчагида эса айлана шаклидаги гулдасталар тартибли жойлаштирилган.
Пештоқ тимпани, ярим саккиз қиррали равоқ ичи, гулдасталари турли рангдаги кошинлар билан безатилган. Дарҳақиқат, Мулла Қирғиз Охунд томонидан қурдирилган мадраса ундан ёдгорлик сифатида қолиб, унинг номини абадийлаштириб турибди. Пештоқ юзаси ҳамда унинг ичига чоксиз қилиб терилган циркорлик усули қўлланилган бўлиб, у Фарғона водийси ёдгорликларига хос бўлган оқ, зангори, ҳаворанг, сариқ, кўк ва оч кўк рангдаги кошинларни ташкил этади. Айниқса, мадрасанинг ўнг томонида жойлашган дарсхона ҳамда масжиднинг қурилиш усули, ташқи ҳамда ички меъморий кўриниши диққатга сазовордир. Улар устига баҳайбат гумбазлар ишланиб, гумбазлар устига эса, хона ичкарисига ёруғлик тушиб туриши учун ҳаштаклар ўрнатилган. Уларни ҳовли фасад деворлари юқорисига ҳамда гумбазтаг остига ғиштлардан бўрттириб арабий ёзувда Қуръон оятлари куфий услубда битилган.

 


Мулла Қирғиз мадрасасининг тикланишида Мирзададавой ва Тошболтабой деган усталар томонидан тайёрланган тўғри бурчак шаклидаги ғиштлар, Намангансойнинг қирғоғида жойлашган Ойдинкўл ҳудудига ғиштхумдон қуриб, eтказиб бериб туришган. Мадраса пештоқига ёпиштирилган барча кошинларни Мулла Мамасиддиқ, Абдураҳмон, Абдуқаҳҳор ва Мамадали кулоллар ёдгорлик ҳовлисида хумдон қуриб пишириб тайёрлаганлар. Мадрасанинг гумбазлари, ҳужралари қадимий Ўрта Осиё меъморчилигига хос анъаналарга мувофиқ (равоқ) услубда пишиқ ғиштдан ишланган.

Олд фасади эса, шаҳарнинг қадимий Уйчи кўчасида, шаҳар ҳокими Саидқулибек томонидан қурилган Саидқулибек мадрасасига қаратиб барпо этилган. (Мулла қирғиз мадрасаси рўпарасидаги мазкур мадраса биноси ХХ асрнинг 40-йилларида бузиб ташланган. Пастда Саидқулибек мадрасасининг умумий кўриниши).



Мадраса ҳовлисини ҳозирда 41 ҳужра ва 4 та гумбаз ўраб туради. Ҳужралар сони аслида кўпроқ бўлган ва улар шўролар даврида турли мақсадларда фойдаланишга мослаштириш жараёнида бузиб ташланган. Мадраса аслида икки қаватли қилиб қурилиши лозим эди. Лекин олд фасадигина икки қаватли қилиб қурилгандан кейин қурилиш ишлари тўхтаб қолган. Мадраса гумбазларининг ишланиши ўзига хос услуб билан бажарилганки, бу устанинг маҳоратидан дарак бериб турибди. Гумбазларнинг ичи аслида ўйма терракота ва нақшлар билан безатилиши, гўзал ҳарфлар билан оятлар ёзилиши керак эди. Ўша пайтдаги чор ҳукуматининг мустамлака ўлкаларда олиб бораётган сиёсати оқибатида келиб чиққан алғов-далғовлар туфайли мадраса қурилиши ҳам ниҳоясига eтказилмай қолиб кетди.
Тарихий манбаларга, архив фотосуратларига, нуроний қарияларнинг берган маълумотларига қараганда, ўз даврида мадраса теварак-атрофида кўплаб меъморий иншоотлар: мадраса, масжид, карвонсарой, ҳаммом, минора, савдо расталари, ҳовуз, мақбара ва бошқа кўплаб обидалар мавжуд бўлган.
ХХ асрнинг 30-йилларида бошланган ёдгорликларга қарши кураш, мамлакатдаги сиёсий аҳвол шаҳарни қайта тиклаш, зилзилалар ва бошқа турли сабабларга кўра, Мулла Қирғиз мадрасаси рўпарасидаги кўп гумбазли маҳобатли Саидқулибек мадраса биноси буткул бузиб ташланди. Кейинчалик эса, мадраса биносига қарашли ва унга туташ бўлган вақф ҳовли, ҳаммом, ҳовуз, минора, масжидлар турли идора ва ташкилотларга фойдаланиш учун бериб юборилди. Андижон темир йўли қурилиши муносабати билан Наманган вилоятида маҳсулот бозорини кенгайтириш мақсадида Пахта тозалаш заводлари қурилиши кескин кўпайиб борди. 1903 йилга келиб, Наманган ва унинг атрофидаги туманларда 16та пахта тозалаш заводлари қурилди. Шундай заводлардан бирининг хўжайини Мулла Қирғиз Машраббой бўлган. Ўша пайтларда бадавлат кишилар, катта мулк эгалари, амалдорлар, савдогарлар ўз маблағларига масжид, мадраса, кўприк каби турли-туман бинолар бунёд эттирганлар.
Мулла Қирғиз Машраббой аслида Ўш вилояти, Аравон туманидан Наманганга келиб қолган бўлиб, ўша йиллари Наманганда йирик пахта тозалаш заводи хўжайини ва шу билан бирга, катта eр ҳамда мулк эгасига айланган эди. У савобли иш қилишни маҳаллий халқ орасида катта ҳурматга, обрў-эътиборга эришишни ният қилиб бирон бир кўзга кўринарли иш қилиш мақсадида ўзига яқин кишилардан бўлмиш Муллабой ҳожи, Мулла Қозоқохун, Қозоқбойвачча, Отакарвон ва Мулла Мадамин Охунлар билан йиғилишиб, маслаҳат тарзида кенгаш ўтказиб, мадраса қурмоқчи эканлигини айтади. Табиийки, бу фикр ўз яқинларига маъқул бўлади.
Азалдан юртимизда тўрт асосий кўча кесишган жойда савдо мажмуаси, бозор жойлашган бўлса, шу ҳудудни «Чорсу» деб номлашган. Наманган шаҳрининг Намангансой қирғоғига туташ «Чорсу»си ғарб томонда, куннинг исталган вақтида аҳоли энг гавжум бўладиган маскан.
Боиси, унинг атрофида деҳқон бозоридан ташқари ўнлаб йирик савдо мажмуалари, катта-кичик дўконлар бор. Ана шу қаторда салобат тўкиб турган Мулла Қирғиз мадрасасидан зиёратчилар қадами узилмайди. Келинг, шу ўринда бу обида тарихига бир назар ташлайлик.
Ўтган асрнинг дастлабки ўн йиллигида уста Мулла Қирғиз Иброҳимбой ўғли томонидан барпо этилган мадраса тарҳига ўзгача ёндашилгани боис бошқа обидалардан ажралиб туради. Бино тўғри тўрт бурчакли, пишиқ ғиштдан тикланган. Бинонинг бел қисмида ғишт сиркорлиги усули қўлланилган. У Фарғона водийси обидаларига хос очкўк, яшил, ҳаворанг, кулранг ва оқ рангда. Умумий майдони 600 квадрат метр бўлиб, шаҳарнинг ҳамма жойидан кўзга ташланади. Ҳовлига қараган ғарб томондаги бўртма ғишт ёзувлари бошқа обидаларда учрамайди. Синчиклаб қарасангиз, мадраса тўғри бўлмаган беш бурчаклик шаклида эканини сезасиз. Унинг қурилишга оид яна бир қизиқарли маълумот: мадраса учун ишлатилган ғиштлар шу ернинг тупроғидан қуйилиб, ҳовлига ўрнатилган хумдонда пиширилган.
Ажабланарлиси, унинг сифати, пишиқлиги бугунги ишлаб чиқарилаётган ғиштлардан асло қолишмайди.
Кўркамлиги билан барчани жалб этган мажмуадан ўтган асрнинг биринчи ярмидаги бошбошдоқликлар сабаб анча вақт фойдаланилмаган.
Наманган вилоят радиосининг эшиттиришлари илк бора шу ердан янграганини айтмаса, мадраса халқнинг эътиборидан четлатилди, маълум муддат бозордаги савдогарлар учун омбор вазифасини ҳам ўтади. Шукрки, мамлакатимиз мустақилликка эришгач, миллий қадриятлар тикланиб, бой маънавий меросимизни асраб-авайлаш ҳаракати бошланди. Мулла Қирғиз мадрасаси ҳам мукаммал таъмирланиб, асл ҳолига келтирилди. Айни кунларда унинг олд қисмида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилаётир. Бугун ушбу қадамжо нафақат ҳунармандлару шаҳримиз меҳмонлари, балки юртимизга ташриф буюрган хорижлик сайёҳлар билан ҳам гавжум.
Наманганда бир вақтлар Мулла Қирғиз исмли жуда катта бой савдогар бўлган. Унинг бозорда дўконлари бор экан. Бир куни бир дарвеш Мулла Қирғизга қарашли дўконлардан бирининг олдига келиб, устидаги чопонини ечиб дўкон гумаштасига узатган ва “бу чопонни Мулла Қирғизга бериб қўй”, деган.
Мулла Қирғизнинг 20 та чопони бор, сенинг чопонингга зор эмас у, деган дўкондаги сотувчи.
- Қиёмат куни ҳисоб китоб қилаётганда ўша 20 та чопон орасида мана шу эски йиртиқ чопонимга ҳам у жавоб бера қолсин, дедим. Мен шу чопонга ҳам Худонинг олдида ҳисоб-китоб қилишга қўрқаман, дебди дарвиш.
Бу суҳбатнинг тафсилотлари кечқурун Мулла Қирғизга етказилган. Мулла Қирғиз ақлли, фозил инсон экан, дарвишнинг бу гапларидан ўйланиб қолган ва Наманганнинг Чорсу даҳасида мадраса қуришга қарор қилган. Мулла Қирғиз мадрасаси бир-бирига қараган иккита архитектура ансамблидан иборат бўлган, лекин Совет Иттифоқи даврида жанжалкаш аттеистлар мадрасининг жанубга қараб турган биносни бузиб ташлаганлар.
Горбачевнинг қайта қуриш сиёсати ҳаётга татбиқ этила бошланганида мадраса қайта фаолият кўрсата бошланган. 1998 йили мадраса Намангандаги Отавалихон Гумбаз масжидига ўтказилган.
Мулла Қирғиз мадрасаси ҳам мукаммал таъмирланиб, асл ҳолига келтирилди. Айни кунларда унинг олд қисмида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилаётир. Бугун ушбу қадамжо нафақат ҳунармандлару шаҳ-римиз меҳмонлари, балки юртимизга ташриф буюрган хорижлик сайёҳлар билан ҳам гавжум.

Рейтинг@Mail.ru

 

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбандий ва Маҳмуд Замахшарий сингари юртимиздан етишиб чиққан буюк муҳаддис, фақиҳ, тасаввуф ва муфассир алломалар меросини ҳар томонлама теран ўрганиш, юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган манбаларни тадқиқ этиш, улардан диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланиш, диний ходимларнинг малакасини, билим ва тажрибасини ошириш бўйича ўқув-услубий ишларни амалга ошириш, ёш авлоднинг руҳий ва маънавий оламини бойитиш, азалий миллий қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш, юртимиз тарихи зарварақларига олтин ҳарфлар билан муҳрланган нодир қўлёзмаларни келгуси авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш, юртимиз Мовароуннаҳрнинг Бухоро, Самарқанд, Марв, Урганч, Ахсикет, Хива, Шош, Марғинон ва бошқа шаҳарларидаги маърифат масканлари бўлмиш мадрасаларда етишиб чиққан алломалар ҳақида, улар таҳсил олган мадрасалар ва ҳозирда юртимиз Ўзбекистонда ишлаб турган мадрасалар ҳақида талабаларга маълумот бериб бориш.
БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  madrasa@islom.uz

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.