Абдуллахон мадрасаси (меъморий ёдгорлик)
Абдуллахон мадрасаси Хивадаги меъморий ёдгорлик (1855). Ичан қалъадаги Оллоқулихон ва Қутлуғ Мурод Иноқ мадрасалари оралиғида жойлашган. Абдуллахон (Хива хони Қутлуғ Мурод Иноқнинг ўғли) хотирасига онаси томонидан қурдирилган.
Чортоқ тарҳли (31,5х28,25 м) бўлиб, бурчакларига гул-даста – минора ишланган. Бош тарзидаги кенг равоқли пештоқ орқали 3 гумбазли миёнсаройга, у орқали ҳовлига ўтилади. Ҳовли (18,9х 14,0 м) атрофи ҳужралар билан ўралган. Ҳужралар томи балхи гумбаз билан ёпилган. Жанубий томон-даги гумбазли масжид миёнсарой билан боғланган. Дарсхоналар тарҳи мурабба — 4,25х4,25 м. Ҳовлига ғарбдан энсиз йўлак орқали кирилади.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси, биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.