Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ашраф Алий Таҳонавийнинг китобларидан бири ал-Талхийсотул Ашар. Ўнта китобни талхис қилинган. Улар қуйидагилар.
- Талхисотун минқот. Мантиқдаги машҳур китоб Мирқотдаги муҳим бўлган масалаларинигина олиб, кўп ҳам эҳтиёж тушмайдиган масалаларни чиқариб ташланган.
- Талхусуш шарийфийя. Бу мунозарадаги машҳур китоб бўлиб, жуда ҳам муҳим бўлган нарсаларни олиб қолиб, кам эҳтиёж тушадиган нарсаларни чиқариб ташланган.
- Тасхилул маъоний. Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳнинг матни бўлмиш Нуқоя жуда ҳам жомеъ, жуда ҳам мухтасар китоб, ўзида 14 та илмни жамлаган ва унга Имомнинг ўзлари Итмаму Дироя номли шарҳ ҳам ёзганлар. Ана шу китобда маъоний , баён ва бадиъ фани ҳақида ҳам ёзилган бўлиб, уларнинг шарҳи ҳам ёзилган бўлиб, баъзи ўринларда улар шарҳланган. Мана шу шарҳларни, матнларни жамлаб туриб, талхис қилинган ва уларнинг номи Тасхилул маъоний деб номладик.
- Талхисул манор. Нурул анворнинг матни бўлган Манорда кўп истемол қилинадиган масалалар ва қоидаларни талхис қилиб, Талхисул манор деб номланган.
- Ал-Мадор. Мадор Манорда келган усулий қоидаларга мисоллар бериб, талабалар мисолларни яхшилаб ўрганишлари учун уларга қўлланма сифатида ўқитилади. Талаба Талхисул манорни ўқиётганда мисолларни Мадор орқали кўрса, иккаласини биргаликда ўқиб борса ўрганган қоидаларини татбиқ қила олгани учун яхшироқ пухтароқ ўзлаштиради.
- Дироятул исма. Ҳидоятул ҳикмати фалсафадаги машхур китоб бўлиб, унда шариатга хилоф бўлган нарсаларни чиқариб ташланиб, Дироятул исма номида мухтасар қилинган. Шариатга хилоф бўлган нарсаларни чиқариб ташлашдан мақсад толиби илмлар тўғри, ҳақ йўлдан тойиб кетмасинлар.
- Талхис ҳидояту ҳикма. Бу Ҳидоятул ҳикмани талхиси бўлиб, Ҳидоятул ҳикмани талхисини ўқигандан кейин гўёки Ҳидоятул ҳикмани ўқигандек бўлади.
- Талхисул бидоя. Бу Бидоянинг масалалари ва Арбаъийн китобининг хулосасидир. Бидоя ҳам Арбаъийн ҳам тасаввуфга тегишлик бўлган китобдир. Буни аҳамияти шундаки ҳам толиби илмлар ҳам аҳли илм уламолар яхшилаб ўзлаштиришлари, ўзларини қалбларини ботинларини ислоҳ қилишлари лозимдир.
- Жадвалус саласийн. Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳнинг китоблари Арбаъийннинг мухтасаридир. Ким Жадвалус саласийнни ўқийдиган бўлса, Арбаъийннинг ўқишига ҳожат қолмайди. Бу ҳам тасаввуфга оид китобдир. Тажйилу шарҳил ақоид. Бу калом илмида жуда ҳам машхур Ақоидун Насафий китобининг мухтасаридир. Бу китобда гумроҳ фирқалар ҳақида қўшимча маълумотларни Шарҳил мавоқиф китобидан олиб илова қилинган. Бу китобни ўқийдиган бўлса, ақоидга тегишлик бўлган масалаларни аксарини ўрганган бўлади. Бошқа китобга эҳтиёжи қолмайди.
- Ашарод дурус талхис дурус. Бу ўнта илмнинг хулосасидир. Улар: 1. Илмул асрор. 2. илмут таъбир. Бундан бошқа илмлар ҳам бор. Бу талабанинг илмига бир изофа бўлсин (бирор масала сўралганда билмайман демаслиги учун бирор тасаввур пайдо бўлсин) деб ўқитилади.
Замани такмин фий замани таъжин. Шоҳилган (ўзбекчада бу сўз нимани билдиради) вақтда мукаммал қилишликнинг тўлови. Замани такмин фий замани таъжин илм олмоқчи бўлган талабалар учун махсус бир программанинг номидир. Ва бу программа ҳақида қуйида маълумот берамиз. Бу бирорта ҳам янги программа эмасдир. Талабалар буни инкор қилмасинлар. Балки бу қадимги дарс программасидир. Шундоқ программаки, асл мақсад тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид ва фароиз илмини ўрганадиган бўлса, ана ўшанга олиб борадиган программадир. Зарур бўлган муҳим китобларнинг энг муҳимларини ўз ичига қамраб олиб энг афзалларини ўқимаса бўлмайдиганларини аввалга олинган. Мисол учун фиқҳда тўртта китоб бўладиган бўлса, сен манашу бир билан тўртни ўқи чунки сени вақтинг йўқ). Чунки юқорида санаганларимиз тафсир бўлсин, ҳадис бўлсин, фиқҳ илми бўлсин ёки мерос илми бўлсин булар уларга етиб бориш учун восита бўлган илмлар(сарф, наҳв, мантиқ, усул)ни ўрганишлари керак. Мана шу восита бўлган илмларни ўргансагина Инсон асл илмларни ўргана олади. Шу сабабдан биз сизга баён қилаётган бу программа қадимий программанинг бир қисмидир. (олтмишта китоб бўладиган бўлса, биз сизга маълум бир қисминигина ўқишни тавсия қиляб(п)миз. Аслида агар ўн йиллик вақтингиз бўлса ҳаммасини ўқинг деймиз. Йўқ мен икки йилдан кейин уйланишим керак ёки икки йилдан кейин ватанимга қайтишим керак ёки икки йилдан кейин армия кетишим керак , икки йил вақтим бор дейдиган бўлсангиз унда сизга мана шу олтмишта китобдан йигирматасини ўқинг, сизга кифоя қилади дейилади. Лекин сиз ҳеч қачон олтмишта китоб ўқиганга баробар бўлмайсиз.)
Жийм. Бу тавсия икки мақсад сабабидан қилинмоқда. Биринчиси, тирикчилик қилиш ёки бошқа сабаблар билан илм таҳсил қилиш учун вақти оз бўлган кишилар вақтлари оз бўлишига қарамасдан илм ўрганишлик, илм таҳсил қилишлик ва олимлик мартабасига етишликни жуда ҳам хоҳлашади. Одатдаги таълим программасини кўриб, унинг узунлиги сабабидан (чунки энг ози саккиз йиллик) у толиби илмнинг ҳиммати пасайиб қолади. Натижада биргина йўли бор илм олишликни тарк қилади. Биз сизга тавсия қиладиган программа бўлса мана шу муаммони ҳал қилишликка қилинган бир тавсиядир. Иккинчи, баъзи инсонлар илм олишлик учун вақтларини ажрата олишади ва вақтимиз етади деган гумонда бўлишади. Лекин улар илмни охиригача олиб боришликларига саккиз йиллик низомни охиригача олиб боришликка ишончлари комил эмас. Дарснинг орасида бир неча йилдан кейин ташлаб кетиш эҳтимоллари бор. Баъзи сабаблар билан. Ва натижада улар асл илм бўлган Қурон, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид ва мерос илмларидан маҳрум бўлишади. (Тасаввур қилинг дарс низомида саксонта китоб бўладиган бўлса, уларнинг охиридаги ўттизта китоб асл китобдир. Элликта китоб бўлса восита бўладиган ва бошланғич бўлган китобдир. Бу элликта китобга куч сарфламасдан сизга ўттизта китоб тавсия қилинади қолган элликта китоб ўттизта китобдан баъзиларини йиғиб қилинади. Сиз саксонта китобни ўқишга саккиз йил вақтингиз кетса, лекин сиз бу китобларни икки йилда ўқий оласиз. Ўша саксонта китобни ўқийсиз лекин уларни савиясига ета олмайсиз. Лекин мақсадга етиб борасиз.) Бу программа билан уларни йўқотиши мумкин бўлган нарса муаммоси ҳал бўлади.
Дал. Жийм ҳарфида баён қилинган масалаларнинг маслаҳати билан (юқоридаги икки тоифа киши) биз тавсия қилаётган программани ўқиганидан кейин (лекин одатда программадан ўқий олмаган китобларини бир устозни олдига бориб, устоз билан келишиб ўқиб олиши керак) (юқорида айтганимиздек саксонта китоб бор эди, саксонта китобнинг ичида фақатгина ўттизта китобни ўқиб, илмнинг асосийсини ўқидингиз дейилди. Ижоза олганидан кейин агар имкон топа олса қолган элликта китобни бир устоз топиб ўқиб олсин.) аслида бу инсон биз тақдим қилаётган программани ўқиганидан кейин Аллоҳ таоло ўқий олишлик учун истеъдод беради, мутолааси чиқиб қолади ва программада қолиб кетган бошқа китобларни тезликда ўқий олишга кучи етади. Агар ўқий олмаган китобларини ўқишга вақт тополмаса асл мақсади ўша илм даражасига чиқа олишлик илм олишлик истеъдодига чиқиб бўлди. Агар эътибор берадиган бўлса, мутолаа қилишлик истеъдодидан фойдаланиб қолган китобларни ўқишлиги илмини кучайтиришлиги мумкин. Илмини кучайтиришликда чегара йўқ. Қанча хоҳласа шунча ўқисин.
Ҳа. Бу дарс программаси олдинги дарс программасига қараганда жуда ҳам қисқа бўлишига қарамасдан баъзи китоблар қўшимча қилинган. Мисол учун тажвид, қироат ихтилофи, сулук илми (салаф замонида сулук илмини фиқҳнинг бир жузъи деб кўришган), қадимги фалсафа ва ҳозирги фалсафанинг хатоларига раддия, ботиллар ақоидининг тафсили ҳақида. Ушбу илмлар илова қилинган ва аҳли илм булардан воқиф бўлиши керакдир. Математика ва шунга ўхшаган масалаларни дарс программасига олинмаган. Чунки юқоридаги илмларни ўқиш учун булар шарт эмас. Агар хоҳласа, бу дарс программасини ўқиб чиққанидан кейин қолганларини ҳам ўқиб олиши мумкин. Чунки бу дарс программасида энг муҳим китобларни олган. Агар толиби илм дарсга озгинагина эътибор бермайдиган бўлса, бу программадан фойда ололмайди. Шу сабабдан устоз китобни тугатганидан кейин толиби илмда бу китобда заифлик хис қиладиган бўлса, кейинги китобни ўқитишлик ўрнига шу китобни қайтадан ўқитсин. Тажрибадан маълумки зеҳни ўртача бўлган киши учун уч йил бемалол етади. Зеҳни ўткир ва зеҳни унчалик ўткир бўлмаган талабаларни шунга қараб бироз ўзгариши мумкин.
За. Кейинроқ келадиган жадвалда бадал деган бир бўлим очилган. Бадал бўлимини очишдан мақсад агар толиби илм хоҳласа ихтисорни ўқисин (агар ихтисорни ўқийдиган бўлса дарс программаси яна олти ойга камаяди.)
То. Жийм ҳарфида баён қилинган шартларга кўра (жийм ҳарфида тирикчилик деб бошқа нарсага кетиб қолаётганди) ундай инсонлар фақат ўзининг охирати учун Ислом динини араб тилида ўрганаман деса, таҳқиқ қилмайман, тадқиқ қилмайман, изланиш олиб бормайман деса ёки ақлий мантиқ илмларини суймайман деса, ундай инсонлар учун ўша китоблар олиб ташланади (дарс яна ҳам қисқа бўлади) . Қуйида зикр қилинадиган сарф ва наҳв китобларидан кейин фиқҳдан Қудурийни, меросдан Сирожийни, балоғат илмидан Матни маъонийни, тажвидни, Талҳисул бидояни, фалсафадан Матни Ақоидун Насафий ва ҳадисдан тайсирни ёки Мишкотул масобиҳни ўқисин, тафсирда Жалолайнни ўқисин ва шу билан дарсини тугатсин. Агар араб тилида ўқишим шарт эмас дейдиган бўлса, ўз она тилимда ўқийман деса, Беҳижти зеварни бош қисмини ўқисин, Мифтоҳул жанна, Сафоий муомалот, Таълимуд дин, Фуруъул иймон, Жузъул аъмол, Ислаҳур русум, Қиёматнома, Шоҳ Рафиуд дин, Ҳуқуқул ислом, Сирожул соликийн, Таворих ҳабиб илоҳва маолут таҳзийбнинг барча қисмларини ўқисин. Аёллар учун нафақат аёллар балки вақти бўлмаган эркак кишилар учун Беҳижти зевар китобининг ҳаммасини ўқишлиги кифоя қилади. Юқорида зикр қилинган китобларни ўқишликка вақтим йўқ деса, унда Беҳижти зеварни ўқиса етади дейишади. Шу билан бирга саволлари ҳақида уламолардан сўраб юрсин.
Ё. Жийм ҳарфида зикр қилинган маслаҳатларга кўра, баъзи талабалар учун мухтасар программани ўқитишлик мақсадга мувофиқдир. Агар уламолар, мадраса аҳли (Аллоҳ улардан рози бўлсин) бу масалани мукаммал тарзда мадрасада татбиқ қилишмасада лекин шундоқ қисқагина муддатда ўқишни истаган талабаларга улар илтимос қилганда, мурожаат қилганда ёки устозлар шу толиби илм қисқагина вақтта ўқиб қўя қолсин деб муносиб кўрган талабаларга ўқитишликлари мақсадга мувофиқ бўлар эди ва улар учун алоҳида бир гуруҳ қилиб дарс берилса жуда ҳам яхши бўлар, ҳожат аҳлини риоя қилинган бўлар эди. Умид қилинадики, айниқса зодагонларнинг фарзандлари ва вақти жуда ҳам оз бўлган кишилар илмнинг файзидан қуруқ қолишмаган бўлишар эди. Чунки Ҳинд диёрларида зодагонларнинг талабалари саккиз йил мадрасада ўқишликка сабр қилолмайди. Бу фақат ҳинд диёрларида эмас балки, бизнинг диёрларимизда ҳма шундай. Шундай бўлса ҳам улар бир-икки йил бўлса ҳам ўқиб кетишганида илмнинг файзидан баҳра олган бўлишарди) илми кенг бўлган ва ўқита оладиган устозга бу мухтасаргина программани бериб ўқитиш дарсларини тушунтириб ўқитишлик мақсадга мувофиқ бўлади. Инша Аллоҳу таоло.