Мовароуннаҳр мадрасаларида ўқитилган дарслик китоблар рўйхати

Мовароуннаҳр мадрасаларида ўқитилган дарслик китоблар рўйхати

(XVI аср – XX аср бошлари)

Бошланғич таълим мактабхоналарда ўтилган бўлиб, 15 ёшларгача давом қилган. Мактабдорга мактаб вақфи бўлса, йилига 500-1000 тиллодан ҳақ берилган. Агар мактаб масжид қошида бўлса, масжид вақфидан мактаб муаллимига ҳам ҳақ ажратилган.

Мактабда қуйидаги китоб ва рисолалардан таълим берилган. Баъзи китоблар ёдланган, айримлари эса савод чиқариш учун равон ўқитилган:

"Қоида-и Бағдодий"

 

"Муаллими соний"

ХХ аср бошида қўшилган.

"Устоди аввал"

ХХ аср бошида қўшилган.

"Ҳафтияк"

 

"Қуръони карим"

Агар қориликка ўқитилса, 4-5 йил кетган. Бир карра ўқиб ўтилиши учун 1-2 йил кетган.

"Рисолаи фарзи айн"

Ёд олинган.

"Чаҳор китоб"

Муаллифлари унчалик маълум эмас. XV асрларда ҳам мактабларда бу китоб ўқитилган. Муаллифлари тахминан: Шарафиддин ал-Бухорий, Қози Азудиддин, Жалолиддин Кеший, Фаридуддин Аттор

"Қиссаи Девонаи Машраб"

 

"Девони Хожа Ҳофиз"

Ҳофиз Шерозий

"Девони Бедил"

Абдулқодир Бедил

"Девони Фузулий"

Муҳаммад ал-Фузулий

"Девони Навоий"

Алишер Навоий

"Лисон ат-тайр"

Алишер Навоий

"Мантиқ ат-тайр"

Фаридиддин Аттор. XV асрларда ҳам ўқитилган.

"Нисоб ас-сибён"

Абу Наср Фароҳий. Луғат китоби, XV асрларда ҳам ўқитилган. Болалар ёд олишган.

"Махориж ал-ҳуруф. Қавоид ал-Қуръон"

Мирзо Зоҳид. Тажвид манзумаси. Ёд олганлар.

"Сабот ал-ожизин"

Сўфи Аллоҳёр. Болалар ёд олганлар

"Маслак ал-муттақин"

Сўфи Аллоҳёр. Болалар ёд олганлар

Мадраса таълими 15 ёшдан то 45 ёшларгача давом этган. Мударрисга мадраса вақфига қараб, 1000-15000 тилло маош берилган. Фанлар уч хил ном билан аталган: Шаръийя, арабийя ва ҳикамийя. Мударрислар дарсни уч хил китобдан ўтганлар: матн, шарҳ ва ҳошия. Матнлар қисми барча мадрасаларда қатъий равишда таълим берилган. Шарҳлар эса дарслик сифатида мударрисларнинг хоҳишларига қараб, таълим дастурига киритилган. Учинчи қисм дарсликларни, яъни ҳошияларни талабалар ўзлари дарс жараёнида кўриб кетишлари шарт ҳисобланган.

Шундай қилиб, олий мадрасаларнинг энг зўр мударрислари ҳар бир матн китобини асосан 4 шарҳ билан бирга дарс берганликлари учун таълимнинг энг юқори савияда ўтиши "чор-китобий" ўқиш деб аталган. Бу тарзда ўқиб чиққан талабалар ҳамма жойда юксак қадрланган. Дунёга донғи кетган мударрислар эса шарҳлар билан бирга ҳошиялардан ҳам талабаларга дарс айтган. Агар мударрислар матнни шарҳ билан бирга ўқитмаса, фақат матн ўқиётган бўлса, унинг ўрнига мутаорифдан бошқа ўзи хоҳлаган матн китобларни қўшиб ўқитган.

Фанлар бўлимлари бир вақтнинг ўзида шаръий, арабий ва ҳикамийлардан битта-биттадан биргаликда ўқиб борилаверган.

Мадрасалардаги мутаориф дарсликлар асосан 9-12 йилда ўқиб бўлинган. Айримлар мадарасаларда бундан кўп вақтини сарфлаб юраверган.

Талабалар курсдан курсга ўтиши ўқиган китобларига қараб белгиланган. Уларнинг таълим-маошлари (стипендия) уч босқичда, кўп-озлиги эса мадрасанинг вақфномаларига қараб белгиланган. Улар аъло, авсат ва аднога бўлинган.       

Сарф ва наҳв

Мирзо Сулаймон ибн Мирзо Анвар ал-Бухорий

"Аввали илм"

Баҳоуддин ал-Омулий

"Бидон" ("Сарф-и ҳавоий")

Абдулқоҳир ибн Абдурраҳмон ал-Журжоний

"Миату авомил"

Ҳусайн Воиз ал-Кошифий

"Манзума-и авомил"

Шамсиддин Муҳаммад ибн Абу-л-Қосим ал-Муъиззий

"ал-Муъиззий"

Иброҳим ибн Абдулваҳҳоб аз-Занжоний

Саъдуддин ат-Тафтазоний

"Тасриф аз-Занжоний"

Шарҳ:

"Шарҳ ас-саъдиййа"

Жоруллоҳ Маҳмуд аз-Замахшарий

"Ҳаракот" ва "Масъалат ал-ҳуруф"

Абу-л-Ҳасан аз-Заририй ал-Куҳандизий

"Китоб аз-Заририй"

Жоруллоҳ Маҳмуд аз-Замахшарий

"Китоб ал-Унмузаж"

Усмон ибн Умар ал-маъруф Ибн ал-Ҳожиб

"Шофия фи-с-сарф"

Шарҳлар:

"Чорпардий"

"Низомий"

"Вофия"

"Шарҳ ар-Разий"

Усмон ибн Умар ал-маъруф Ибн ал-Ҳожиб

"Кофия фи-н-наҳв"

Шарҳлар:

"Фавоид аз-зиёийя"

"ал-Ҳиндийя"

"Асоимиддин"

"ар-Разийя"

Абдурраҳмон ал-Жомий

"Шарҳ Мулло Жомий"

Ҳошиялар:

"Абдулҳаким"

"Исматуллоҳ"

"Охунди шайх"

"Мавлоно Обид"

"Шамсиддин"

"Мавлоно Содиқ"

"Абдулғофур"

 

 

Одоб ва ахлоқ ҳамда тасаввуф

 

"Каримо"

Шайх Саъдий Шерозий

"Гулистон"

Шайх Саъдий Шерозий

"Бўстон"

Шайх Саъдий Шерозий

"Таълим ал-мутааллим"

Бурҳониддин аз-Зарнужий

"Мунаббиҳот"

Ибн ал-Ҳажар ал-Асқалоний

"Мурод ал-орифин"

Сўфи Аллоҳёр

"Минҳож ал-обидин"

Имом ал-Ғаззолий

 

Фиқҳ ва усул ал-фиқҳ

 

"Фиқҳ ал-Кайдоний"

Лутфуллоҳ ибн Умар ан-Насафий ал-Кайдоний

"Заллат ал-қорий"

Абу Ҳафс Умар ан-Насафий

"Мухтасар ал-Виқоя"

Шарҳлар:

"Жомеъ ар-румуз"

"Абдулали ал-Биржандий"

"Абу-л-Макорим"

"Али ал-Қори"

"Мулло Фахриддин"

"Гўримирий"

Убайдуллоҳ ибн Масъуд ибн Тож аш-шариъа ал-Бухорий

"Виқоят ар-ривоя"

Маҳмуд ибн Садр аш-шариъа ал-Бухорий

"Шарҳ ал-Виқоя"

Ҳошиялар:

"Чалабий"

"Ҳошият ат-Таршиҳ"

"Умдат ар-риоя"

Убайдуллоҳ ибн Масъуд ибн Тож аш-шариъа ал-Бухорий

"ал-Ҳидоя"

Шарҳлар:

"ал-Иноя"

"ал-Кифоя"

"ан-Ниҳоя"

"Фатҳ ал-қадир"

Бурҳониддин ал-Марғиноний

"Усул аш-Шоший" (ал-Хамсин")

Низомиддин аш-Шоший

"Манор ал-анвор фи усул ал-фиқҳ"

Имом Ҳофизиддин ан-Насафий

"Нур ал-анвор" (кейинчалик қўшилган)

Мулло Жеван ас-Сиддиқий

"ат-Танқиҳ фий усул ал-фиқҳ"

Убайдуллоҳ ибн Масъуд ибн Тож аш-шариъа ал-Бухорий

"ат-Тавзиҳ фи-т-Танқиҳ"

Ҳошиялар:

"ат-Талвиҳ"

"Чалабий"

"Абдулҳаким"

"Шарҳ аш-шарҳ"

Убайдуллоҳ ибн Масъуд ибн Тож аш-шариъа ал-Бухорий

"ал-Фароиз ас-сирожийя"

"Мир Саййид Шариф" (мударрис ўқитади)

Сирожиддин ас-Сижовандий

 

Қасидалар

 

"Қасида-и Бадъ ал-Амолий"

Сирожиддин ал-Ўший

"Қасидат ар-Рубубийя"

Ҳазрати Али (к.в.)

"Қасида-и Ғавсийя"

Ҳазрат Абдулқодир ал-Жийлоний

"Қасида-и Бурда"

Муҳаммад ибн Саид ал-Бусирий

"Қасида-и Бонат суод"

Каъб ибн Зуҳайр ал-Музаний ас-Саҳобий (р.а.)

 

Ақоид

 

"ал-Фиқҳ ал-акбар"

Имом Аъзам Абу Ҳанифа (р.ҳ.)

"ал-Ақоид ан-насафийя"

Абу Ҳафс Умар ан-Насафий

"ал-Ақоид ал-Азудийя"

Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ал-Ийжий

"Шарҳ ал-Фиқҳ ал-акбар"

Абу-л-Мунтаҳо Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Мағнисовий

"Шарҳ Ақоид ан-насафийя"

Ҳошиялар:

"Мулло Аҳмад"

"Рамазон Афанди"

"Мулло Илёс"

"Мавлоно Хаёлий"

Талабалар кўрадилар:

"Мулло Қосим"

"Қаро Камол"

"Қул Аҳмад"

"Чалабий"

"Охунди Шайх"

"Абдурраҳмон"

"Исматуллоҳ"

Саъдуддин ат-Тафтазоний

"Шарҳ ал-Ақоид ал-азудийя" ("Мулло Жалол")

"Хонақоҳий" (Мударрис ўқитган)

Талабалар кўрадилар:

"Татиммат ал-ғавоший"

"Мавлоно Шариф"

"Абдулҳаким"

"Такмилат ал-ҳавоший"

Жалолиддин ад-Даввоний

 

 

Тафсир ва ҳадис

 

"Чиҳил ҳадис" ва таржима-и манзума

Абдурраҳмон Жомий ва Алишер Навоий

"Мишкот ал-масобеҳ"

Шарҳлар:

"Мирқот ал-мафотиҳ"

Абдулҳақ ад-Деҳлавий ("Ашъат ал-ламаот", форсий шарҳ)

"Мир Саййид Шариф"

"ат-Тийбий"

Валийуддин Муҳаммад Хатиб ат-Табризий

"Саҳиҳ-и ал-Бухорий"

Имом ал-муҳаддисин Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий

"Тафсир ал-Жалолайн"

Жалолиддин ал-Маҳбубий ва Жалолиддин ас-Суютий

"Тафсир ал-Мадорик"

Ҳофизиддин ан-Насафий

"Тафсир ал-Кашшоф"

Маҳмуд аз-Замахшарий

"Тафсир ал-Қозий"

Ҳошиялар:

"Шайхзода"

"ат-Тафтазоний"

"Ҳусомиддин"

"Абдулҳаким"

Носириддин ибн Умар ал-Байзовий

 

 

 

 

Луғат ва тарихлар

 

"Сиҳҳоҳ ал-Жавҳарий"

Талабалар кўрадилар:

"Қомус ал-луғот"

"Тож ал-масодир ал-Байҳақий"

"Суроҳ фи-л-луғот"

"Ғиёс ал-луғот"

"Мунтахаб ал-луғот"

"ал-Ахтарий"

Ал-Жавҳарий

"Тарихи Ибн Халликон"

Талабалар кўрадилар:

"Тарихи Искандарийя"

"Тараихи Жаҳонкушой"

"Равзат ас-сафо"

Абу-л-Аббос Шамсиддин Аҳмад ибнХалликон

 

Мушкилот

 

"Муқаддимат ат-Тажвид"

Шарҳлар:

"ар-Румий"

"Али ал-қори"

"ал-Мисрий"

"Ҳавоший ал-муфҳима"

Шамсиддин ал-Жазарий

"Ҳирз ал-амоний" ("Шотибий")

Шарҳлар:

"ал-Жаъбарий"

"Абу Шома"

"Қасталоний"

"Али ал-қори"

Талабалар кўрадилар:

"Имодиддин"

Абу Муҳаммад ал-Қосим ибн Фийра аш-Шотибий

"Талхис ал-мифтоҳ"

Жалолиддин Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ал-Қазвиний

"ал-Ийсоғучи"

Талабалар кўрадилар:

"Шарҳ ан-Нўъмон"

"Мулло Содиқ"

Афифуддин ал-Абҳарий

"Шамсийя фи-л-ҳисоб"

Ҳасан ибн Муҳаммад Низом ан-Нишопурий

"Одоб ал-мунозара"

Иззуддин ибн Аҳмад ал-Котибий

"Рисолат ал-Истиора" ("Фароид ал-фавоид")

Абу-л-Қосим ас-Самарқандий

"Рисолат ал-Андалусийя" ("Илми қофия ва аруз")

Асируддин Абу Ҳайён ал-Андалусий

"Рисола-и исбот ал-вожиб"

Жалолиддин ад-Даввоний

"Мухтасар ал-маоний"

Ҳошиялар:

"Мир Саййид Шариф"

"Халхолий"

"Хитойий"

"Уқуд ад-дурар"

"Шарҳ ал-абёт"

"Чалабий"

"ад-Дусуқий"

Саъдуддин ат-Тафтазоний

"Таҳзиб ал-мантиқ ва-л-калом"

Шарҳлар:

"Шарҳ ат-Таҳзиб ад-Даввоний"

"Охунд Юсуф Қаробоғий"

"Қози Муборак"

"Хон улум"

Талабалар кўрадилар:

"Охунди Шайх"

"Мирзо Зоҳид"

"Хон мулло"

Саъдуддин ат-Тафтазоний

"Суллам ал-улум"

Шарҳлар:

"Қози Муборак"

"Ферузшоҳий"

"Мир Садриддин"

Муҳиббуллоҳ ал-Баҳорий

"Ҳикмат ал-айн"

Шарҳлар:

"Қутбиддин"

"Мир Саййид Шариф"

"Мирзожон Шерозий"

"Охунди Юсуф"

Талабалар кўрадилар:

"Мулло Аҳмад"

"Абдулбоқий"

Абу-л-Ҳасан Али ибн Муҳаммад ал-Котибий ал-Қазвиний

"ал-Қонун фи-т-тибб"

Абу Али ибн Сино

Ҳамидуллоҳ Беруний тайёрлади.

Рейтинг@Mail.ru

 

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбандий ва Маҳмуд Замахшарий сингари юртимиздан етишиб чиққан буюк муҳаддис, фақиҳ, тасаввуф ва муфассир алломалар меросини ҳар томонлама теран ўрганиш, юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган манбаларни тадқиқ этиш, улардан диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланиш, диний ходимларнинг малакасини, билим ва тажрибасини ошириш бўйича ўқув-услубий ишларни амалга ошириш, ёш авлоднинг руҳий ва маънавий оламини бойитиш, азалий миллий қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш, юртимиз тарихи зарварақларига олтин ҳарфлар билан муҳрланган нодир қўлёзмаларни келгуси авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш, юртимиз Мовароуннаҳрнинг Бухоро, Самарқанд, Марв, Урганч, Ахсикет, Хива, Шош, Марғинон ва бошқа шаҳарларидаги маърифат масканлари бўлмиш мадрасаларда етишиб чиққан алломалар ҳақида, улар таҳсил олган мадрасалар ва ҳозирда юртимиз Ўзбекистонда ишлаб турган мадрасалар ҳақида талабаларга маълумот бериб бориш.
БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  madrasa@islom.uz

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.