Саид Аҳмадхўжа мадрасаси (Марғилон)

Саид Аҳмадхўжа мадрасаси — 

Марғилондаги меъморий ёдгорлик (19-а. охири). Мадраса тарҳи 42,3Х44,0м. Ҳовли (31,6х28,4 м) шимолий шарқий ва жанубий томондан ҳужралар билан, ғарбдан қўш синчли, олди айвонли масжид билан ўралган. Ҳовли ўртасидан эни 1,5 м ариқ ўтган. Ариқ яқинида кекса чинор қад кўтарган. Мадраса ташқи томондан текис бўлсада, лекин ҳовли томондан қурилган кунгурадор деворлар билан ажратиб ишланган қатор меҳробий равоқлар ҳужраларни янада салобатлироқ кўрсатади. Хонақоҳ (14х7 м) туташ ҳарирлар билан ёпилган, шифти қизил ва яшил чизиқлар билан ажратилиб, орасига гуллар ва чирмашган новдалар тасвири ишланган. Тоқи ва тўсинлардаги гул нақшлар майдароқ, хона девори ганчдан занжира ҳамда "қирма" услубидаги арақи сарров билан безатилган. 1985 йилда таъмирланган.

 Ўзбекистон миллий энциклопедияси, биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.

Рейтинг@Mail.ru

 

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбандий ва Маҳмуд Замахшарий сингари юртимиздан етишиб чиққан буюк муҳаддис, фақиҳ, тасаввуф ва муфассир алломалар меросини ҳар томонлама теран ўрганиш, юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган манбаларни тадқиқ этиш, улардан диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланиш, диний ходимларнинг малакасини, билим ва тажрибасини ошириш бўйича ўқув-услубий ишларни амалга ошириш, ёш авлоднинг руҳий ва маънавий оламини бойитиш, азалий миллий қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш, юртимиз тарихи зарварақларига олтин ҳарфлар билан муҳрланган нодир қўлёзмаларни келгуси авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш, юртимиз Мовароуннаҳрнинг Бухоро, Самарқанд, Марв, Урганч, Ахсикет, Хива, Шош, Марғинон ва бошқа шаҳарларидаги маърифат масканлари бўлмиш мадрасаларда етишиб чиққан алломалар ҳақида, улар таҳсил олган мадрасалар ва ҳозирда юртимиз Ўзбекистонда ишлаб турган мадрасалар ҳақида талабаларга маълумот бериб бориш.
БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]