Қози Калон мадрасаси (Хива)

Қози Калон мадрасаси

Қози Калон мадрасаси 1905 йилда Хива хонининг бош қозиси Салим Охун томонидан қурилган.

Мадрасанинг қиёфаси ва саҳни унча катта эмас, бошқа мадрасалардан фарқ қилмайди, аммо ўқитиш услуби билан бошқа мадрасалардан фарқ қилган. Бу мадрасада диний билимлар билан бир қаторда қонуншунослик, турли солиқ ва закотлар йиғиш, яъни юридик билимлар берилган.

Мадрасани майдони 32,5х23,4 м, дарсхонанинг ўлчами 4,7х4,7 метр, унга ёндош масжид жойлашган. Мадрасада 15 ҳужра бор. Мадраса қурилишида энг машҳур усталар Худайберган Ҳожи, Қаландар Қўчим, Боғбек Абдураҳмонов, Матчон Кулимов, Ваис кулол ва бошқалар иштирок қилганлар, халқ устаси Абдулла Болтаевни айтишича, мадрасада 35 та талаба таълим олган.

Қози-Калон Салим Охуннинг ўғли Бобооҳун Салимов ХХШЖ нинг биринчи Адлия вазири бўлган. Ҳозирги кунда бу мадрасада “Хоразм мусиқа санъати” музейи жойлашган.

Манба: khivamuseum.uz

Рейтинг@Mail.ru

 

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбандий ва Маҳмуд Замахшарий сингари юртимиздан етишиб чиққан буюк муҳаддис, фақиҳ, тасаввуф ва муфассир алломалар меросини ҳар томонлама теран ўрганиш, юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган манбаларни тадқиқ этиш, улардан диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланиш, диний ходимларнинг малакасини, билим ва тажрибасини ошириш бўйича ўқув-услубий ишларни амалга ошириш, ёш авлоднинг руҳий ва маънавий оламини бойитиш, азалий миллий қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш, юртимиз тарихи зарварақларига олтин ҳарфлар билан муҳрланган нодир қўлёзмаларни келгуси авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш, юртимиз Мовароуннаҳрнинг Бухоро, Самарқанд, Марв, Урганч, Ахсикет, Хива, Шош, Марғинон ва бошқа шаҳарларидаги маърифат масканлари бўлмиш мадрасаларда етишиб чиққан алломалар ҳақида, улар таҳсил олган мадрасалар ва ҳозирда юртимиз Ўзбекистонда ишлаб турган мадрасалар ҳақида талабаларга маълумот бериб бориш.
БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]