Ашраф Алий таҳонавий тартиб қилган дарсликлар

Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳнинг рисолаларидан бири “Заманут такмил фий заманут таъжийл”.

 Инсон илм олишни жуда ҳам хоҳлайди. Лекин ёши 30га бориб қолди. Мадрасага кириб 4 йил маъҳадга кириб 5 йил (аслида 4 йил) ўқишнинг иложи йўқ. Лекин илм олишга иштиёқи жуда ҳам баланд. Ёки 25 ёшда бор йўғи 1 йил ёки 2 йилгина муҳлати бор. Мадраса ва маъҳаднинг таълимини қўшадиган бўлсак 8 йил. Шу 8 йил эмас, 2 йил майли ажратаман деяпти. Ёки бўлмаса, бир инсон ўқишни битириб бўлган яъни институтни. Бир ерда ишлайди. Шу инсон ўқимоқчи, илм олмоқчи. Ҳалиги инсоннинг хоҳиш- истаги бор лекин ўқиёлмайди, вақт ажрата олмайди. Шундоқ кишилар учун бир имкон борми? Албатта имкони бор. Бу ҳақда Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ жуда ҳам гўзал бир дастур ишлаб чиққанлар. Ўша дастур ҳақида гаплашамиз.

9-бет.

Бу нисобни ҳосил қилишликнинг амали дастури нимадир?

  1. Араб тилидаги дарсларни бошлашдан олдин қуйидагилардан фориғ бўлиш керак. Мана шуни ўқишдан олдин бундан олдин ўқиш керак бўлган нарсалар бор. Булар нима?
  2. Форс тилида Гулистон, Бўстонни ва “Қоваиду форсий” китобини ўқисин. Буни тугатмаган бўлса, араб тили ўқишни бошламасин. Энди бу ўша ернинг таълимига кўра. Агар вақти яна тордан ҳам тор бўлса, “Ҳамду борий” ва “Тайсирул мубтади” деган китобни иккала ҳиссасини ҳам ўқисин. Бундан ташқари Луқмоннинг “Юз панд насиҳати”, “Каримо” китобларининг ҳаммасини ёки ярмисини ўқисин.
  3. Математикани ўргансин.
  4. Ёзишни ўргансин.
  5. Ақида борасида ёки фиқҳ борасида урдучада ёки форсчада рисолалар ўқиган бўлсин. Кичкина бўлса ҳам китоб ўқиган бўлсин.
  6. Қуръони карим ўқишни билсин. Қуръони карим ўқишни билмасдан туриб араб тилига шўнғимасин.
  7. Жадвалда келган китоблар ёнма ён қўйилди. У нима дегани? Тартиб билан ўқисин дегани. Агар фаразан улардан биринчиси олдин тугайдиган бўлса унинг ўрнига иккинчисини ўқитса бўлаверади.
  8. Муаллим ва шогирдга қуйидаги одобларга риоя қилишлиги зарурдир.
  9. Устоз дарсда фақатгина китобга тегишли бўлган нарсани тушунтирсин. Масалан бир матнни олсак, таржимасини қилсин, шарҳини қилсин бўлди, батафсил шўнғимасин. Зотан бу вақти оз бўлганлар учундир. Ҳиндистонда ўқиш дастури 8йиллик бўлиб Хазрат шуни 2 йиллик қилиб беришган.
  10. Толиби илмнинг саволи вақтида шубҳанинг асосигагина қисқагина етарли жавоб берсин.
  11. Дарсни тушунтиришда баён қилиб бериш ва осонликни эътиборга олинг.
  12. Агар толиби илм бирорта маъқул гап айтадиган бўлса, уни қабул қилинг. Агарчи у сизнинг гапирган гапингизга тескари бўлса ҳам. Устоз мавзуни тушунтириб турганда шогирд “Устоз мана бундай бўлмайдими” деди. Устоз қараса шогирднинг гапи тўғри. Мана шу ўринда унинг гапини қабул қилсин.
  13. Агар ўқитилаётган китобнинг эгасидан бирор бир очиқ-ойдин хатолик ўтадиган бўлса, бетакаллуфлик билан уни зоҳир қилсин. Уни у тарафга бу тарафга бурмасдан шу ерда хато қилибди деб айтиб қўя қолсин.
  14. Ўқувчининг истеъдодига кўра баъзи вақтларда бошланғич ва ўрта таълим дарсларини унга беринг. “Қани сен ўқит” денг. Унга топширинг. Бу жуда ҳам яхши нарса. Модомики қўлига китоб олиб ўқитмас экан у нарсани “Мен ўқидим” деб айтолмайди. Шунинг учун ўқиган сари одам ўсади, кучаяди.
  15. Ўқувчи яхшилаб мутоалаа қилишга ҳаракат қилсин. Масалан бугун 100-саҳифа ўқилади. Шуни олдин ҳаракати заммами, фатҳами, касрами, сукунми билишга, олдиндан таржима қилишга ҳаракат қилиб келсин. Ва шундоқ даражага етсинки, шу 100-саҳифада ўзига қайси нарса маълум, қайси нарса номаълум олдиндан билиши керак. Агар дарсдан олдин ҳеч бўлмаса 3 мартта ўқиб келмаса, қайси маълум қайсиниси номаълум билмайди. Шунинг учун дарсдан олдин ўқиб келсин. Буни мутолаа, яъни, дарсга тайёргарлик дейилади. Ва агар устози тушунтираётганда ўзи тушунганига мувофиқ келса, “Ҳа тўғри тушунган эканман” деб белгисини (птичкасини) кўйсин. Агар ўзи тушунганига устози тушунтиргани мувофиқ келмаса, “Ҳа хато тушанипман” деб “крест” белгисини қўйсин ва устози тушунтирганини олсин. (мана шуни мутолаа дейди). Яхшилаб тушуниб ўқисин. Дарсдан кейин яна қайта мутолаа ҳам қилсин, такрорласин ҳам. Мутолаа нима дегани? Дарс тугагандан кейин шу дарсини қайта ўқийсиз энг ками 5 марта. Такрор нима дегани? Бошқага айтиб берасиз. Бир дўст топиб шунга айтиб берасиз. Кейин у сизга айтиб беради. Буни муколама дейилади. Мақсад мукаммал бир эътибор ҳосил бўлсин.
  16. Ўтган дарсларини баъзан-баъзан такрорлаб турсин. Энг гўзал такрорлаш услуби қуйидагича бўлади: масалан бугун мана 7-дарс. Бу дарсни 7 мартта ўқисин. Олдинги дарсни 6 мартта, ундан олдингиси 5 мартта ва шу тартибда кетаверади.
  17. Энг катта таянчи ва суянчи устоз бўлсин. Бу китобнинг ҳошиялари ёки бу китобнинг шарҳлари эмас. Ортиқча саволлар билан устозини қийнамасин.
  18. Нима ўқийдиган бўлса унга амал қилиб борсин. Аммо кўп нафл намозлар ва кўп зикрлар билан машғул бўлишликдан илм билан машғул бўлишлик афзалроқдир. Толиби илмлик даврида вақтининг асосий қисмини нафл ибодат ўқишлик билан ёки зикр билан ўтказадиган бўлса, бир кунда 3 соат зикр ва 3 соат нафл намоз ўқиса, кечалари ухламайдиган бўлса, бундан кўра илм билан машғул бўлиши мана шу зикрлардан афзалдир.

Навбатда келадиган китобларнинг жадвали аксар ҳолатда алоҳида нашр қилинган. Баъзиларини баъзиларининг зимнида, баъзиларини бўлса шарҳларининг зимнида, баъзиларини бўлса шарҳларини тарк қилиб нақл қилмасдан ўқишлик мумкин. Баъзи китоблар камёб бўлган ёки нашр қилинмаганларни “Талхисоту ашара” деб номланган китобда жамладик. Мана шу ўша китоб. Бу ерда 10та китоб бор: Ақоид, мантиқ, балоғат, усули фиқҳ, тасаввуф, мерос, фуруъул фиқҳ, фалсафа каби 10та илм бор.

Мана шу “Талхисоту ашара” китобини Ҳофиз Мавлоно Абдулаҳад Деҳлидаги Мужтабоий нашриётининг эгаси менинг илтимосимга кўра нашр қилишди. Муштарийга 10 рисола бўлсада битта олганда муяссар бўлади. Мана шу матбаадан бошқа дарслик китоблар билан бирга юқорида зикр қилинган форсча ва урдуча китобларни осонлик билан олишлари мумкин. (устоз далолат қилиб қўйишяпти. Яхши ишга далолат қилиш ҳам яхши)

11-бет

Талабаларнинг яшашига боғлиқ маслаҳат.

  1. Диниёт асосий китобларни ўқиганингиздан кейин одамларга китобларни ёзиб беришда ёрдам беринг. Одамларга бошланғич ҳисоб китобда ёки одамларга хат ўқишлик шунга ўхшаган эҳтиёж бўладиган нарсларни ўқитинг. Қолган илмларни ўқишни хоҳламаса хунарни ўргансин. Қўл меҳнати билан нон топишда осонлик ва маломатдан, ҳаромдан саломат бўлиш бор.
  2. Араб тилини мукаммал қилганлар учун бир неча тирикчилик сурати бордир:
  3. Бакалавр имтиҳонини топшириб бакалврда ўқиганлик сертификатини олишингиз мумкин. Кейин шу диплом билан давлат мактабида ишланг.
  4. Табибчиликни ўрганиб табиб бўлинг.
  5. Фойдали рисолаларни ёки ҳошияларни заруратга кўра ёзинг. Ёки дарслик китобларни нашр қилиб уларни реклама қилиб шу билан тижорат қилинг.
  6. Хаттотлик қилинг.
  7. Бирор бир нашриётда муҳаррирлик қилинг. Бу жуда ажойиб биш. Бу хоҳ араб тилида бўсин, хоҳ ўзбек тилида бўлсин ҳар битта гапни эмас ҳар битта калимани синчиклаб қараб чиққанингиз учун сизнинг савиянгизни жуда юксалтириб юборади.

Юқоридаги ҳамма шаклларнинг ҳаммасида табиб бўладими ёки хаттотми ёки тижоратчими ёки бошқасими бўш вақтларида китоб ўқисин ва китоб ўқитсин.

  1. Бирор исломий мадрасада мударрислик қилиш. Шарти шуки у мадраса учун пул йиғишга умуман алоқа қилманг. Тўғри мадрасанинг ҳаражатларига пул керак. Лекин бу мударриснинг иши эмас.
  2. Агар зоҳирда ҳам ботинда ҳам ўзингизни беҳожат ҳис қиладиган бўлсангиз, (зоҳирда сўрамаяпсизу лекин ичингизда шунча ташаб кетса бўларди деяпсиз. Ёки ботинда умуман таъма ҳисси йўғу лекин зоҳирингиз бир аҳвол) ёки сиз бойсиз бойлигингиз сабаб ёки Аллоҳга бўлган таваккулингиз кучлилиги сабабидан шундай беҳожат бўлсангиз, унда Аллоҳ таоло учун ўзингизни диний хизматларга вақф қилинг. “Нима у диний хизматлар?” дейилса дарс ўқитиш, китоб ёзиш, амру маъруф қилиш фатво бериш ва бундан бошқа диний ишлар. Фатво бериш шунчалар қийинки, битта саволга жавоб топиш учун неча-неча томлик китобларни кўриш керак. Битта саволга жавоб топиш хафталаб ойлаб вақтингизни олиши мумкин. Зоҳирий сабабларда 6-шакл яъни мадрасада мударрислик қилиш. Ботиний сабабларда 7-шакл. Юкоридагилардан энг афзалидир. Келажакда осонлик ва роҳат бўлади бунда.
  3. Инглизларнинг қўлидан ўқийдиганлар учун динни сақлаб қолишлик қуйидаги касбларда бўлиши мумкин. Яъни шуларни қиладиган бўлса динини сақлаб қолсин. Шунда бу ишларни қилса бўлади. Улар: муҳандис, қишлоқ хўжалиги судяси, почтачи, темир йўлчи, мактабда ўқитувчи, доктор, тижоратчи. Ҳукуматнинг ёки унга ёрдам берадиган ишларнинг аксари ножоиз ишлар билан тўладир. (бу мустамлакачи инглиз ҳукуматига тегишли.) Бу ерда дуо сўрашипти.

 

 

 

Дарсу заманут такмийл фий заманут таъжил

 

1-дарс

2-дарс

3-дарс

Ўрнига

Кайфияти

1

1.Мунтаҳабун нафоис1

 

 

Ҳазф1

Бу дарсни ўқитмаслик муносиб (ёдлаш муносиб эмасми?)[1]

2

2.Мезонус сарф

 

 

 

Яхшилаб ёдлатилсин

3

3.Муншаъиб

 

 

 

Унинг барча масдарлари “Мезонус сарф”нинг тусланишига қараб туслансин. Ва устоз бошқа-бошқа сийғаларни шогирддан сўраб олсин. (бу дарсининг муҳим тарафи шундаки бу дарсда битта дарсни пухта тушунмай кетса бўлди уёғига ҳам тушунмайди. 8 йиллик нарсани сенга 2 йилда қилиб бергандан кейин яхшилаб тушунгинда дегани)

4

4.Панж ганж китоби “Хосияти абвоб”гача

 

 

 

Таълиллар яхшилаб ёдлатилсин.

5

“Панж ганж”нинг қолгани

5.Наҳви мир

 

 

Араб тилидаги мисолларнинг таркибини қилсин. Кичкина-кичкина жумлаларни бериб араб тилига таржима қилсин. У жумлаларнинг сўзлари “Муншаъиб” китобидаги сўзлар бўлиши керак.

6

6.Шарҳ миата аъмил бо таркиб

Шарҳи миата аъмил била таркиб

 

 

Дарсда барча сийғалар ва эъробларни толиби илмдан сўралсин. Қайси саволга жавоб бера олмаса, саволнинг жавоби қайси қоидада бўлса ўша қоидани кўрсатсин. Сарфга тегишли бўлса сарфдаги қоида, наҳвга тегишли бўлса наҳвдаги қоида очиб кўрсатилсин. Ва таркиб билан ва таркибсизнинг маъноси шудирки, бошидан таркибсиз бошлансин. Охиригача шу тартибда бўлади. Иккинчисида таркиб билан ўқитиб чиқасиз. Қаергача ўқита олсангиз.

7

7.Исо ғужи

8.Ҳидоятун наҳв

9.Қудурий то эътикоф бобигача

 

Ҳар хил сўзларнинг жумласини таржима қилдиринг

8

10.Қола ақулу

11.Таржимаи Қуръони шариф

12.Сафои муамалот

 

Қуръон дарсида таркиб ва сийғаларни такрор такрор сўранг. Қуръони карим таржимаси дарсида тафсирни, ҳукмларнинг баёнини ва масаладаги ихтилофларни тушунтиришда узайтирилмасин. Маънони тушунтиришлик билан кифоя қилинсин. Ва содда осон араб тилидаги мақола ёзиш  топшириқлари берилсин.

9

13.Шамсия.2 Қутни китоби “Муважжаҳот” истисно қилинган ҳолда

Қуръони шарифнинг қолган таржимаси

14.Сирожий

Талхисул мирқот2

“Шамсия” китоби ёки унинг ўрнидаги “Талхисул мирқот”да қоидаларни вақти-вақти билан машқ қилиб имтиҳон қилиб турилсин.

10

15.Шарифийя3 Матни рашидийя Дар мунозарот

16.Тасҳилул маоний4

17.Манор5 матну нурул анвор “Мадор” китоби билан бирга

Талхису шарифийя3

Мезонул балоға4

Талхисул манор5

Балоғат илмига тегишли бўлган қоидаларни Куръон дарсида машқ қилинсин. “Манор” китобида ёки “Талхисул манор” китобини ўқитадиган бўлсангиз, мисол учун бир фасл ўқитсангиз, олдин “Мадор”дан мисолларни ўқиб кейин усулни ўқинг.

11

18.Ҳидоятул ҳикмати6

Матни мебазий дироятул ҳикма билан бирга

19.Туҳфатул атфол ва мукаррара7

 

“Дироятул иъсма”сиз Ҳидоятул ҳикманинг талхиси6

Китобул кофий7

“Азбабил ихтилаф фий фаршил ҳуруфи маъа фатиҳа”

Тажвид қоидаларини Қуръони каримда машқ қилинсин. “Мукаррара”да қандай ўқиса маъно бузилади шуни тушунтириб ўқитсин.

12

Бақияту хидоятул ҳикмати дироя билан бирга

20.Саласийн8

Имом Ғаззолий арбаинларининг талхиси

“Манор”нинг қолгани

Талхису Бидоятул ҳидоя8

Қўшимча ватда “Мушкот”нинг Деҳлавий муқаддимасини оз-оздан ўқитингки, ҳадисда жуда ҳам фойдалидир. Ёки “Манор”нинг қолганидан кейин мана шу “Муқаддиматул мушкот”ни ўқитинг.

13

21.Шарҳи ақоиди Насафий “Тазйил” билан бирга

22.Тайсирул вусул (ҳадис) биринчи

Осори сунан9 ёки “Жомиул асор” билан бирга

23.Ҳидоянинг биринчи ва иккинчи қисмлари

Мушкот9

Ҳафтада камида бир мартта маруза қилдирилсин. Хоҳласа ўртоқларига ҳохласа деворга қилсин лекин маруза қилсин. Кичкина зарурий фойдали бўлган рисолалар рефератлар ёздирсин. 20-30 саҳифалик. Осон осон саволларга жавоб ёздирсин. Тақдим дегани “Тайсири вусул”дан қайси бобни ўқимоқчи бўлса аввал ўша бобни Ҳанафийларнинг китоби бўлган “Осори сунан”дан ўқитиб олсин. Ҳар бобда шу қоидага амал қилинсин.

14

24.Жалолайни шариф

“Тайсири вусул”нинг қолганини ўқисин

Ҳидоянинг қолганини комил

 

 

15

25.Каламул мулук

26.Ашаро тарус10

Талхису миата дуруус

27.Таншийтут табъ

Ҳазф10

“Каломул мулук”да саҳобаи киромларнинг мактублари шеърлари жамланган. Унда араб тили адабиёти ва балоғати билан бирга ислом тарихи ҳақида ҳам малумотга эга бўлади.

 

Қўлимиздаги китоблар:

  1. Талхисул мирқот
  2. Тасҳийлул маъоний
  3. Мадор лиҳаллил манор
  4. Талхису ҳидоятул ҳикма
  5. Жадвала саласийн
  6. Ашарат арус
  7. Талхиси шарифийя
  8. Талхиси манор
  9. Дироятул иъсма
  10. Талхисул бидоя
  11. Тазйил шарҳи ақоид.

Мана шу 10 (11та) та китобни 210 саҳифага жамлашган. Шу 10та китобдан кейин фиқҳ ўқийсиз, тафсир ўқийсиз, ҳадис ўқийсиз бўлди. Илмда фундаментга эга бўласиз ундан уёғи ўзингизга боғлиқ. Устингизда ишлаб илмингизни кучайтирасиз ёки шу илмингизга кифоя қилиб дарс ўқитиб юраверасиз.

Рейтинг@Mail.ru

 

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбандий ва Маҳмуд Замахшарий сингари юртимиздан етишиб чиққан буюк муҳаддис, фақиҳ, тасаввуф ва муфассир алломалар меросини ҳар томонлама теран ўрганиш, юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган манбаларни тадқиқ этиш, улардан диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланиш, диний ходимларнинг малакасини, билим ва тажрибасини ошириш бўйича ўқув-услубий ишларни амалга ошириш, ёш авлоднинг руҳий ва маънавий оламини бойитиш, азалий миллий қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш, юртимиз тарихи зарварақларига олтин ҳарфлар билан муҳрланган нодир қўлёзмаларни келгуси авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш, юртимиз Мовароуннаҳрнинг Бухоро, Самарқанд, Марв, Урганч, Ахсикет, Хива, Шош, Марғинон ва бошқа шаҳарларидаги маърифат масканлари бўлмиш мадрасаларда етишиб чиққан алломалар ҳақида, улар таҳсил олган мадрасалар ва ҳозирда юртимиз Ўзбекистонда ишлаб турган мадрасалар ҳақида талабаларга маълумот бериб бориш.
БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]