Муҳаммад Беруний номидаги Ислом ўрта-махсус билим юрти

Category: Ўзбекистонда ишлаб турган мадрасалар

Муҳаммад Беруний номидаги Ислом ўрта-махсус билим юрти



Буюк қомусий аллома Абу Райҳон Беруний номи билан аталган мазкур билим юрти 1992 йили Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукусда очилган. Марҳум қози Вайс Алоуддин ўғли унинг биринчи мудири этиб тайинланган эди. Дастлабки йили 60 талаба қабул қилиниб, уларга 5 мударрис таълим берган. Билим юрти Нукусдаги "Имом Эшон" жомеъ масжиди биносида жойлашган. Мадраса талабаларига бир неча касб-ҳунарлар ҳам ўргатилади.

 

2017 йилнинг 18 февраль куни “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Тадбирга талабаларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилди.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад ота-оналарга талабаларга яратилган имкониятлар, таълим соҳасидаги ютуқлар, талабаларнинг тартиб-интизоми 2016–2017 ўқув йили 1-семестр рейтинг натижалари  ва устоз, ота-она ва талаба биргаликда ишлашини таъминлашдан иборат.
Ушбу тадбирни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, билим юрти мудири Ш. Бауатдинов кириш сўзи билан очиб, мусқтақиллик йилларида диний соҳада эришилган ютуқлар ва яратилган имкониятлар ҳақидаги маърузаси ва билим юрти мудир ўринбосарларининг маърузалари тингланди. Сўнгра билим юртида ўзининг одоб-ахлоқи, тартиб-интизоми, билими, зукколиги, интилувчанлиги, озодалиги каби номинациялар бўйича талабалар ва уларнинг ота-оналарига ҳамда 2016–2017 ўқув йили биринчи семестр натижаларига мувофиқ махсус стипендиянтларга ташаккурномалар тантанали равишда топширилди.
Тадбирдан сўнг ота-оналар ўз фарзандларининг синф хоналари билан танишиб, гуруҳ раҳбарлари билан алоҳида суҳбат ўтказдилар ва ота-оналар учун билим юрти бўйлаб кичик саёҳат ташкил этилди.

Саламат КУДАЙБЕРГЕНОВ, “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний”
ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

«Муҳаммад Ал-Беруний» ўрта махсус Ислом билим юрти
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри.
Тел: 229-03-20.