Самарқанддаги Имом ал-Бухорий халқаро ҳадис илми маркази

Category: Ўзбекистонда ишлаб турган мадрасалар

Самарқанддаги Имом ал-Бухорий халқаро ҳадис илми маркази

Имом Бухорий халқаро маркази 2008 йилнинг 23 майдаги 875-сон Қарорга мувофиқ ташкил этилган бўлиб, асосан, икки йуналишда фаолият олиб боради:
1. Имом Бухорий, Имом Термизий, Маҳмуд Замахшарий, Бурҳонуддин Марғиноний каби юртимиздан етишиб чиққан кўплаб буюк алломаларнинг илмий-маънавий, диний ва маданий меросини илмий асосда чуқур ўрганиш ҳамда улардан кенг халқ оммаси, айниқса, ёшларни хабардор қилиш, бу йўналишда хорижий мамлакатлардаги илмий марказлар, олим ва тадқиқотчилар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш.
2. Республикамизнинг турли шаҳар ва вилоятларидаги жоме масжидларида имом хатиблик қилаётган диний ходимлар билан дунёвий ва диний билимлар соҳасидаги ўқув-машғулотлари ташкил этиш.

 

Бундан ташқари, мазкур илмий-назарий семинар хулосаларидан келиб чиқиб, яқин келажакда Имом Бухорий халқаро марказида Имом Бухорий мероси ва ҳадис илмини ўрганиш борасида халқаро ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш асосий мақсад қилиб қўйилган.
Айтиш ўринлики, Шу пайтга қадар Марказга замонамизнинг йирик санъат, маданият, давлат арбоблари иштирокида 60 (олтмиш)дан зиёд қизиқарли учрашувлар ташкил қилинди.

 

Марказда йигирмадан ортиқ илмий-оммабоп китоб ва монографиялар нашр қилинди.
- 3000 (уч минг) бетдан зиёд араб тилидаги турли манбалардан ўзбек тилига таржима қилинди ҳамда уларнинг аксар қисми нашр этилди.
- 400 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп мақолалар республика миқёсидаги турли газета ва журналларда чоп этилди.
- ОАВ - радио ва телевидение орқали кўплаб учрашув ва суҳбатлар олиб борилди.

 

- Марказда “Ўзбекистон - буюк алломалар юрти” илмий-амалий лойиҳаси устида тадқиқотлар амалга оширилиб, юртимиздан етишиб чиққан 40 (қирқ)та аллома ҳаёти ва меросига бағишланган “Ўзбекистон – буюк алломалар юрти” (биринчи китоб) ўзбек ва инглиз тилларида, буюк муҳаддис Имом Бухорий ҳазратларининг ибратли ҳаёт йуллари ва беқиёс илмий-маънавий мероси ёритилган “Имом ал-Бухорий” ва “Ҳадис илмининг султони”, Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан буюк аллома Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазийнинг ибратларга бой ҳаёт йўллари ва юксак инсоний фазилатларига бағишланган “Буюк донишманд” китоблари, “Шаҳобуддин Умар Суҳравардий” рисоласи, “Абдулҳамид Кеший ҳаёти ва илмий мероси” ва “Абу-л-Муин Насафий” илмий монографиялари, Абу-л-Муин Насафийнинг “Баҳру-л-калом” асарининг таржима ва изоҳи “Калом илмида сўзлар денгизи” ҳамда “Адашган ва адаштирувчи фирқаларга раддиялар китоби” китоблари нашрдан чиқарилди.