Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом билим юрти

Category: Ўзбекистонда ишлаб турган мадрасалар

“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти

 

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти мелодий 1992 йили Андижон вилоятида  «Саййид Муҳйиддин махдум”  номли ўрта махсус ислом  ўқув муассасасига асос солинди.
Ўқув муассасаси Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани Жалабек қишлоғида жойлашган бўлиб, ўзининг илк фаолиятини ҳали қурилиши тугалланмаган ўн саккиз хонали бинода бошлаган. Орадан кўп ўтмай ушбу бино маҳалла аҳлининг саъй-ҳаракатлари ёрдамида тўлиқ таъмирланиб ишга туширилди.
Таълим масканида талабаларни замонавий синфхона ҳамда замон талаблари асосидаги ётоқхона билан таъминлашга эҳтиёж туғилгани боис 1993 йили бошланган 13 та ўқув хона ва 13 та ётоқхона жами 26 хонадан иборат 2 қаватли бино 1996 йили қад ростлади.
 

2001 йилдан уч қаватли замонавий ва шарқона услубни ўзида мужассам қилган маъмурий бино қурилиши бошланиб, 2003 йилга келиб мукаммал ҳолатда ниҳоясига етказилди.
Ушбу бино ишга туширилиши шарофати билан таълим даргоҳи кенг ва ёруғ ўқув хоналарига эга бўлди.
Бино замонавий ўқув – техника қуроллари билан жиҳозланган 20 га яқин сўнгги русумдаги замонавий компьютерларга эга бўлган компьютер хонаси ва араб ва инглиз тилларини мукаммал ўргатиш учун лингафон кабинетларига, турли тадбир ва давра суҳбатлари ўтказиш учун маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун мўлжалланган хонасига эга.
 

Билим юртининг барча қурилишлари юртимиз улуғларининг оқ фотиҳалари, хусусан, таълим даргоҳи яқинида яшаб ўтган мархум Салоҳиддин эшон дада дуолари билан бошланган (Аллоҳ у зотни рахматига олган бўлсин).
Зиё масканига XX асрнинг бошларида яшаб ўтган Андижоннинг Жалабек қишлоғи Найзақайрағоч маҳалласида тахминан 1874-75 йилларда туғилган миллат, ватан, дин учун беназир хизматлар қилган, ўз даврида Андижон вилоятининг қозиси, Эски шаҳардаги жомеъ мадрасасининг бош мударриси бўлган, улкан ғайрат ва ҳиммат соҳиби Саййид Муҳйиддин махдум домла роҳимаҳуллоҳнинг номлари у кишини таниган ва билган кўплаб улуғ зотларнинг тавсияси билан берилган.
Ўқув юртида яратилган шароитлар энг замонавий таълим муассаларидан қолишмайди.

 

Талабалар информатика, физика, математика, биология, она тили каби умумтаълим хамда тажвид, тафсир, ҳадис, фиқх, муховара, наҳв каби мутахассислик фанлар бўйича ўз фанининг етук мутахассислари бўлган йигирма етти нафар олий маълумотли, кўп йиллик педогогик тажрибага эга бўлган мударрис-ўқитувчилардан таълим оладилар.
2003 йилда икки қаватдан иборат таҳоратхона биноси қурилиши бошланиб 2004 йил феврал ойида қисқа муддатда биринчи кавати, 2006 йилда  эса тўлиқ тепа ва пастки каватлари  ниҳоясига етказилди
Ушбу устозлар ичида кимё фанлари номзоди, олий таълим муассасаларида катта ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган фидоий инсонларнинг борлиги ҳар тарафлама етук, кенг дунё қарашга эга бўлган мутаҳассисларни етишиб чиқишида асасий омил бўлмоқда.  

 

Ҳозирги вақтга қадар таълим масканини саккиз юздан ортиқ талабалар битирган бўлиб, битирувчилар орасида олий ўқув юртларини тамомлаб, ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида турли масъул вазифаларда ҳамда, Тошкент ислом университетида турли лавозимларда ишлаб келаётган, вилоят масжидларида имом хатиб, ислом билим юртларида мударрис  каби   вазифаларда  хизмат қилмоқдалар. Ўз билимларини янада оширишлик мақсадида Тошкент ислом университети, Тошкент ислом институти ҳамда бошқа олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар кўпчиликни ташкил этади.
Маънавий озуқа олиш манбаи бўлган 800 турда 14 000 дан зиёд китоблар хамда ички ўқув залига эга Ахборот Ресурс маркази мавжуд. Баскетбол, волейбол, футбол, стол тенниси, оғир атлетика каби спорт турлари билан шуғулланишликка шароитлар етарли. Бу ерда талабалар дарсдан бўш вақтларини мазмунли  ўтказадилар.
Талабалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ислом билим юртлари талабалари ўртасида ўтказиб келинаётган “Ягона олимпмада», «Баркамол авлод” спорт мусобақаларида ҳам фаол қатнашиб фахрли ўринларни олиб келмоқдалар. Буларга қўшимча равишда Ўқув муассасаси талабалари хорижда ўтказиладиган бутун жаҳон   қорилари иштирокида ташкил қилинган Қуръон мусообақаларида ҳам фаол иштирок этиб келяптилар.
Билим юртида фаолият кўрсатадиган фан тўгараклари:
Қуръони карим ва тажвид, Тафсир, Ҳадис, Ақоид, Фиқҳ, Араб тили (наҳв), Араб тили (муҳовара), Ингилиз тили, Рус тили, Информатика фанлари бўйича.
Касб-ҳунар тўгараклари:
Заргарлик, тикувчилик, дурадгорлик, сартарошлик
Умумий ер майдони: 7778,35 метр квадрат
Биноларининг умумий майдони: 2795,26 метр квадрат
Ўқув муассасаси талабаларининг амалиёт машғулот хонаси: Ўқув муассасаси масжиди
Ўқув муассасаси ошхонаси: 150 ўринга мўлжаллланган, талабалар икки маҳал иссиқ овқат билан бепул таъминланган.
Ўқув муассасасида:
“Диншунослик” мутахасcислиги берилади.
Ўқиш муддати:  4 йил
Билим юрти манзилгоҳи:
Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Жалабек қишлоғи Ғ.Ҳакимов кўча 7-уй
Телефон рақами: (+99895) 201-68-70
260-77-74.
Факс: (0374) 228-00-91
Электрон манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 


«САЙЙИД МУҲЙИДДИН МАХДУМ» МАДРАСАСИ
(2016 йил, 1-апрел)
Мелодий 1992 йили очилган «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом билим юрти ҳали қурилиши тугалланмаган ўн саккиз хонали бинода фаолият бошлаган эди.
Мадрасамизга XX асрнинг бошларида яшаб ўтган Андижоннинг Жалабек қишлоғи Найзақайрағоч маҳалласида (тахминан 1874–75-йилларда) туғилган, ўз даврида Андижон вилоятининг қозиси, Эски шаҳардаги “Жомеъ” мадрасасининг бош мударриси бўлган аллома Саййид Муҳйиддин махдум номи берилган.
1993 йилда 13 та ўқув хона ва 13 та ётоқхона – жами 26 хонадан иборат ¬2 қават¬ли бино ҳашар йўли билан қуриб битказилди. 1996 йил талабалар учун 500 ўринли масжид барпо этилди. 2004 йили билим юрти учун 3 қаватли замонавий ва шарқона услубдаги бино қурилиши ниҳоясига етказилиб, ишга туширилиши натижасида таълим даргоҳи кенг ва ёруғ ўқув хоналарига эга бўлди.


Ҳозир мадрасамизда талабалар учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Замонавий жиҳозлар билан таъминланган 14 та ўқув хонаси ҳамда 32 хонадан иборат ётоқхона улар хизматида. Шунингдек, мадрасамизда замонавий компьютер хонаси, араб ва инглиз тилларини мукаммал ўргатиш учун лингафон кабинетлари, турли тадбир ва давра суҳбатлари ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун қулай шароитлар бор.
Талабалар дарсдан бўш вақтларида бас¬кетбол, волейбол, футбол, стол тенниси, оғир атлетика каби спорт турлари билан шуғулланиш учун ҳам шароитлар яратилган.
Мадрасамизда маънавий озуқа олиш манбаи бўлган 800 номда 14.000 дан зиёд китоб ҳамда ички ўқув залига эга ахборот ресурс маркази мавжуд.
Талабалар информатика, физика, математика, биология, она тили каби умумтаълим ҳамда тажвид, тафсир, ҳадис, фиқҳ, муҳовара, наҳв каби мутахассислик фанларидан таълим олишмоқда. Ўқув юртига олий маълумотли, тажрибали педагог-мударрислар жалб этилган.
Устозлар орасида фидойи инсонларнинг борлиги ҳар тарафлама етук, кенг дунёқарашга эга бўлган мутахассислар етишиб чиқишида асосий омил бўлмоқда.
Шунингдек, мударрислар томонидан турли фанларга оид ўндан зиёд ўқув қўлланмалари ёзилган.
Билим юртимиз мударрислари оммавий ахборот воситаларида ҳам ўз чиқишлари билан фаол иштирок этишмоқда. Вилоятимизнинг таълим муассасаларида, маҳалла фуқаролари йиғинларида, турли долзарб мавзуларда ўтказилган давра суҳбатларида фаол қатнашмоқдалар.
Ҳозирги вақтга қадар таълим масканини саккиз юздан ортиқ талаба битирган. Битирувчиларимиз ҳозир Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида масъул вазифаларда хизмат қилишяпти. Кўпчилиги ўз билимларини ошириш мақсадида бошқа олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттирмоқда.
Талабаларимиз Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ўртасида ўтказиб келинаётган “Ягона олимпиада”, “Қорилар мусобақаси”, “Баркамол авлод” спорт мусобақаларида ҳам фаол қатнашиб, фахр¬ли ўринларни эгаллашмоқда. Бутун жаҳон қорилари иштирокида ташкил қилинган Қуръон мусобақаларида ҳам фаол иштирок этишяпти.
 
Нурилла ҚОДИРОВ,
“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта
махсус ислом билим юрти мудири




Андижон «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта-махсус ислом билим юрти
2016 йил, 17 Августь

Томирлари мозийнинг тиниқ булоқларидан сув ичган юртимизнинг неъматларни санаб адоғига етиб бўлмаса керак.
Андижон «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта-махсус ислом билим юртини фаолият бошлаган йилдан буён 800 нафарга яқин талаба битириб, Диний билимлар йўналиши бўйича имом, бошланғич араб тили ва одобнома мураббийси мутахассислиги бўйича тегишли ҳужжатга эга бўлдилар. Мадрасамиз битирувчилари ҳозирда мамлакатимизнинг тараққий этишига ҳамда жамиятимиз ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Талабаларимизнинг таълим олиб, ҳозирда катта ютуқларга эришаётгани биз мударрисларга ҳамиша фахр-ифтихор бахшида этади. Эришилган муваффақиятлар эса, муассасада таълим-тарбия ишларининг ижобий ташкил этилаётганидан дарак беради.


Билим юрти талабалари хориж давлатларида ўтказилган Қуръон мусобақаларида ҳам ўз билим ва малакаларини муваффақиятли намойиш этиб келади. Жумладан, Миср, Саудия Арабистони, Жазоир ва Эрон давлатларидаги танловларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда.  
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ислом ўрта махсус билим юрти талабалари ўртасида ўтказиладиган “Ягона олимпиада”, “Қорилар мусобақаси” танловларида мадрасамиз талабалари муносиб равишда иштирок этиб, улардан  бир қанчаси грант асосида Тошкент ислом институтига кириш хуқуқига эга бўлганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Талабалар томонидан нафақат фан йўналишлари, балки спорт соҳаларида  ҳам эришилган ютуқлар бисёр.
Билим юртида талабаларга Қуръони карим тажвиди, тафсир, ҳадис, фиқҳ, наҳв, ислом тарихи, муҳовара каби мутахассислик фанлари, шунингдек, она тили, физика, математика, информатика, инглиз ва рус тиллари, кимё, биология, маънавият асослари сингари умумтаълим фанларидан ўз фанининг етук мутахассиси бўлган 20 нафардан зиёд мударрис–ўқитувчилар таълим бермоқда.
Билим юрти мударрисларининг оммавий ахборот воситалари билан олиб бораётган ҳамкорликлари самарасига ҳам алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Ижодкор муаллимларнинг вилоят телевидениеси орқали турли долзарб мавзулардаги иштироклари, давра суҳбатлари мунтазам бериб борилади. Билим юрти мударрис-ўқитувчилари ўзлари ўтаётган фанларидан ўқув қўлланмалар ҳам тайёрлаб борадилар. Хусусан, мадрасамиз мударрислари томонидан тайёрланган воизлик илми хусусидаги “Хатоба” номли рисола ҳозирда юртимиздаги барча ўрта махсус ислом билим юртларида ўқув қўлланма сифатида ўқитиб келинмоқда. Р.Маҳмудовнинг “Тафсир” фанидан ўқув қўлланмаси ва ўқитувчилар томонидан тайёрланган “Миръотус соликийн”, “Рамазон туҳфаси” китоблари талабаларнинг фанларни чуқур ўзлаштиришларига хизмат қилмоқда.


Билим юрти ўқув, моддий-техника базасини яхшилашда, мударрис ва талабаларни ишлаш ва ўқишлари учун шароитларни ташкил этишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хамда бир қатор ҳомий ташкилот ва мехр-мурувватли, саховатли инсонлар томонидан кўмак бериб келинмоқда.
Билим юрти талабалари дам олиш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қулай шароитларга эга спорт майдочаси, машғулот зали ва бир қатор фанлардан тўгараклар фаолият кўрсатади.
Мухтасар қилиб айтганда, мазкур ўқув даргоҳи, мударрис ва ўқитувчилари ёш авлодни жамиятимиз ривожи учун муносиб ворис этиб тарбиялаш йўлида хизмат қилмоқдалар.    
 
Муҳаммадюсуф ТЎРАҚУЛОВ
Андижон «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта -махсус
ислом билим юрти мударриси