Отажонбой мадрасаси (Хива)

Бўлим: Мовароуннаҳрдаги мадрасалар

Отажонбой мадрасаси


Отажонбой мадрасаси - Хивадаги меъморий ёдгорлик (1884).
Мадраса мураккаб тархли (19,9х17,25 м). Пештоғи жанубга қараган. 2 қаноти гулдаста билан безатилган. Пештоқ орқали гумбазли миёнсаройга кирилади. Кичик ҳовли (5,65*11,0 м) атрофи ҳужралар билан ўралган. Масжид гумбаз томли, бағали қалқонсимон. Бағали ва жанубий девордаги меҳробга муқарнаслар ишланган. Ҳужралар балхи гумбазли. 1970— 80 йилларда таъмирланган. Амалий санъат устахонаси жойлашган.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси, биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.