Хўжа абдулазиз мадрасаси (Қашқадарё)

Бўлим: Мовароуннаҳрдаги мадрасалар

Хўжа абдулазиз мадрасаси

(1909 й) Мадраса Қаршилик Хўжа Абдул Азизбой  томомнидан қурилганлиги пештоқнинг олд томонида ёзиб қолдирилган. Мадрасанинг архетектураси шакли мукаммал пропорцияга эга. Тик цилиндр барабанли кўринишга эга. Биринчи ва иккинчи қаватларидаги хужралар турли кўринишга эга.

Киришдаги пештоқнинг баландлиги бинога улуғворлик касб этади, икки томонида қуббачалар ўрнатилган бўлиб, усти кошинланган. Ташқи пештоқи ва бинонинг ички кўринишларида сирли кошинлардан фойдаланилмаган. Ишлатилган ғиштлар турли шаклда. Масалан, бинонинг икки четидадан то юқори қуббагача кичикроқ ғиштлар ва асосий бинонинг пештоқи, ён умумий компазицион қурилишига бошқа ғиштлардан фойдаланилган. Ғишткор бино пойдеворига ғиштни сифатли терилган. Ўрта қисм эса алоҳида ажратилган. Шунинг учун бинонинг олд пештоқи улуғворлик касб этади. (Насаф кўчаси)