Қиличбой мадрасаси (Қашқадарё)

Бўлим: Мовароуннаҳрдаги мадрасалар

Қиличбой мадрасаси

(1914 й)  Қиличбой мадрасаси ўзининг план кўриниши билан Хўжа Абдул Азиз мадрасасидан фарқ қилмайди. Мадрасанинг биринчи ва иккинчи қаватида ҳужралар, асосий саҳн қисмида кенг айлана шаклида пештоқ анча салобатли, баланд бинога ишлатилган ғиштлар ўта пишиқ.

Шу боисдан узоқдан чиройли кўринади. “Хайр-саховатли шаханшоҳ Камрон (бахтли) подшоҳ Саййид Олимхон замонида Насаф шаҳрида бир буқъа (яъни хайрия иморати) ҳотам сифат Қиличбойнинг саъйи-ҳаракатлари билан қурилди. Хижрий йил ҳисобига унинг тарихини (қалам) шундай деб ёзди: “Буд буқъаи хайр ва доруламон” (яъни “бу хайрия иморати ва осойишталик маконидир). Уста Шароф Бухорий иши.