Нодир девонбеги мадрасаси (Самарқанд)

Category: Мовароуннаҳрдаги мадрасалар

Нодир девонбеги мадрасаси
(Самарқанд)

Нодир девонбеги мадрасаси — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (1630—31). Нодир девонбеги маблағига қурилган. Хожа Аҳрор хонакоҳи ёнида жойлашганлигидан баъзан халқ орасида Хожа Аҳрор мадрасаси ҳамда қуёш ва шерлар тасвири туширилгани учун кичик Шердор Мадраса номи билан ҳам юритилади.

Нодир Девонбеги мадрасаси (Самарқанд)м. бир қаватли, ҳовлисининг 2 томонида айвон, ҳужралар, масжид ва дарсхона жойлашган. Бош тарзидаги пештоқ айвон безакларига ўзаро уйғунлаштириб феруза, яшил ва сариқ рангларда майда ва жимжимадор нақшлар билан нафис безатилган. Гумбаз ости тоқи ва багаллари безагида устанинг ижодий эркинлиги кўзга ташланади. А. Ҳаққулов бошчилигида таъмирланган (1980).

Манба: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.