Мусо тўра мадрасаси (Хива)

Category: Мовароуннаҳрдаги мадрасалар

Мусо тўра мадрасаси


Мусо тўра мадрасаси - Хивадаги меъморий ёдгорлик. Ичан калъа марказида жойлашган. Оллокулихон набираси Мусо тўра қурдирган (1841).

Мадраса температура пециясимон тархли (38,7х28,2 м), орқа ва икки ён тарзи оддий безаксиз. Бош тарздаги пештоқи Хоразм меъморлигига хос шарафали, сиркори кошин билан қопланган, ғиштлар мавжли шаклда терилган. Икки ён қанотидаги 3 равоқли ҳужралар пештоқдан пастроқ қилиб ишланган. 4 бурчагида гулдасталар бор. Дарвозаси ёғоч ўймакорлигида безатилган, орасида ёзувлар сақланган. 2 гумбазли, бўғим-бўғимли миёнсарой орқали ҳовлига ўтилади. Миёнсаройнинг 2 ёнида масжид (6,0х6,0 м) ва дарсхона (4,2х4,2 м) жойлашган. Ҳовли (21,5х14,28 м) атрофидаги ҳужралар олди қатор равоқли, томи балхи гумбазли, масжид, дарсхона ва миёнсарой чархи гумбазли, ички гумбаз ости қалқонсимон бағаллар билан безатилган. Ҳужралар дарчасига ганчкори панжаралар ўрнатилган.

Манба: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.