Мозори шариф мадрасаси (Хива)

Бўлим: Мовароуннаҳрдаги мадрасалар

Мозори шариф мадрасаси

Мозори шариф мадрасаси - Хивадаги меъморий ёдгорлик (1882). Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) буйруғи билан уста Қаландар Кочим қурган. Мадраса (28,6х15,8 м) бир қаватли, бош тарзи жанубга қараган. Пештоғи яшил рангли сиркор кошинлар билан "бантак" услубида безатилган. Дарвозаси ва унинг тепасидаги тўсин ёғоч ўймакорлигида ишланган. Бош тарзидаги хочеимон гумбазли миёнсарой опкали ҳовлига ўтилади. Ҳовли (11,6х6,2 м) атрофида балхи гумбазли ҳужралар жойлашган. Мозори шариф мадрасасида дарехона ва масжид учун алоҳида хоналар қурилмаган.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси, биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.