Модарихон мадрасаси (Бухоро)

Бўлим: Мовароуннаҳрдаги мадрасалар

Модарихон мадрасаси



Модарихон мадрасаси Бухородаги Абдуллахон мадрасаси қаршисида жойлашган меъморий ёдгорлик (1566— 67).
Иккаласи Қўшмадраса мажмуасини ташкил қилади.
Модарихон мадрасаси Абдуллахоннинг онаси шарафига қурилган (номи ҳам шундан).
Меъморчилиги:
Мадраса чорси тарҳли (67х45 м), 2 қаватли. Бош тарзида улкан пештоқ ва унинг 2 ёнидаги 2 қаватли, олди равоқли 3 қисмга ажратилган хоналар олди ҳандасий услубда кошинкори нақшлар билан безатилган. Бурчакларида сиркор ғиштлар билан нақшланган гулдасталар жойлашган. Хоналарнинг ҳар бирида эшик ва унинг тепасида ганчкори панжара мавжуд. Модарихон мадрасасининг бошқа томонлари безаксиз. Ўртасидаги тўғри тўртбурчакли ҳовли атрофида айвонли ҳужралар бор. Бош тарзидаги миёнсарой, дарсхона ва масжид, ҳовли тўрининг 2 бурчагида жойлашган хоналар чархи гумбаз билан қопланган. Бағаллари ганчдан тўрсимон шаклда ишланган.
Модарихон мадраса девори қурилмаси 16-аср Бухоро меъморлигига хос бўлиб, икки чеккаси пишиқ ғиштдан терилган, ўртаси синиқ ғишт бўлаклари билан тўлдирилган. Мадраса биноси 1997— 98 йилларда таъмирланган.