Матпанобой мадрасаси (Хива)

Category: Мовароуннаҳрдаги мадрасалар

Матпанобой мадрасаси

Матпанобой мадрасаси - Хивадаги меъморий ёдгорлик (1905). Хивалик бой Матпанобой маблағига қурилган. Усталардан Худойберган ҳожи ва Қаландар Кўчим қатнашган. Мадраса тўғри тўртбурчак тарҳли (25,45Х24,5 м), бош тарзи пештоқли (баландлиги 9 м), 3 гумбазли миёнсарой, дарсхона ва масжиддан иборат.

2 ён қаноти бурчакларига гулдаста ишланган. Миёнсарой 3 қисмга ажратилган, биридан иккинчисига равоқлар орқали ўтилади. Ҳовли (19,5х С,6 м) атрофидаги ҳужралар олди қатор равоқли, айвонли. Матпанобой мадрасаси пишиқ ғиштдан қурилган, безаксиз, фақат ёғоч ўймакорлигида ишланган эшиги ва миёнсаройдаги ганчкори панжара ўзига хос безаги билан ажралиб туради. 1977 йилда бош тарзи олди девор билан ўралиб, кичик ҳовли тикланган.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси, биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.