Юсуф ясовулбоши мадрасаси (Хива)

Бўлим: Мовароуннаҳрдаги мадрасалар

Юсуф ясовулбоши мадрасаси

Юсуф ясовулбоши мадрасаси — Хивадаги меъморий ёдгорлик (1906); Ичан қалъа марказида. Уста Юсуф Хос Ҳожиб мақбараси (11-аср, Қашқар). Қаландар Кўчум томонидан хоннинг ясовулбошиси Юсуф маблағига қурилган.

Мадраса тўртбурчак тарҳли (35х25 м), бурчакларига бир оз туртиб чиққан гулдасталар ишланган, пештоқгумбазли (пештоқ бал. 8 м), атрофи олди равоқли ҳужралар билан ўралган ҳовли (21х11,2 м), масжид (5х5 м) дан иборат. Пештоқ қаносига 2 та ясси равоқлар ишланган; пештоқнинг 2 ёнида қатор равоқли 3 гумбазли миёнсарой бўлиб, миёнсаройнинг жанубий томонида у билан боғланмаган (кириш эшиги ташқаридан бўлган) 2 та ҳужра ва шимолий томонида чархи гумбазли масжид жойлашган, масжид олди ёрдамчи хўжалик хоналари билан ўраб олиниб, кичик майдонча (9х14 м) ҳосил қилинган.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси, биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.