Араб Муҳаммадхон мадрасаси (Хива)

Бўлим: Мовароуннаҳрдаги мадрасалар

Араб Муҳаммадхон мадрасаси

Араб Муҳаммадхон мадрасаси — Ичанқалъа ансамблидаги меъморий ёдгорлик (1616, 1838). Араб Муҳаммадхон мадрасани дастлаб бир қаватли, оддий синчли, трапесия шаклида қилиб қурдирган.

Серҳашам ишланган айвон Хива музейида сақланган. Оллоқулихон даврида Мадраса биноси мурабба тархли, пештоқ ва гумбазли қилиб қайта қурилган. Бош тарзидаги масжид ва ҳужралар икки қаватли, икки бурчагида гулдасталари бор. Қолган томонларидаги ҳужралар бир қаватли. Ҳовли этагида олди айвонли масжид қурилган.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси, биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.