Абдурасулбой мадрасаси (Хива)

Category: Мовароуннаҳрдаги мадрасалар

Абдурасулбой мадрасаси

Абдурасулбой мадрасаси - Хивадаги меъморий ёдгорлик (1906). Мадраса (30х65 м) икки ҳовлили. Ғарбий ҳовли (6,9х3,6 м)нинг икки бурчагида иккитадан чорси хона, жанубий томонда гумбаз томли майежид, шимолда балхи гумбазли, икки эшикли хона бор.

Бу ҳовлига икки томони дарчали дахлиз орқали кирилади. Шарқий ҳовли (7,1х5,5 м) ҳам ҳужралар билан ўралган. Даҳлиз тепасидаги кичик хоналар, талабалар яшайдиган ва бошқа ҳужралар балхи гумбазлар билан ёпилган. Деворлари силлиқланган ғиштдан. Пештоқи ва данданасига яшил кошиндан безаклар ишланган.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси, биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.