Абдулазизхон мадрасаси (Бухоро)

Бўлим: Мовароуннаҳрдаги мадрасалар

Абдулазизхон мадрасаси

Абдулазизхон мадрасаси Бухородаги меъморий ёдгорлик. Қўш иморат ансамблнинг жанубий томонида меъмор Мимхоқон ибн Хўжа Муҳаммадамин томонидан 1652 йилда қурилган. Улуғбек мадрасасининг (1419) қаршисида. Мадраса тузилиши оддий ва ҳужралари икки ошёнли.

Чорсидовлининг ҳар тарафи ўртасида пештоқли айвон бор. Умуман Мадраса безаклари юксак санъат ва маҳорат билан ишланган. Катта пештоқ нафис ва нодир кошинкори нақшлар билан зийнатланган. Исломий нақшлар қаторида афсонавий жониворлар тасвири ҳам берилган. Мадраса ҳужралари, айниқса, жанубий айвон пештоқи турли-туман нақшлар билан безатилган. Гумбаз шипининг ганчли муқарнаслари орасида исломий нақшлар ва зарҳал безаги бор. Ҳужра деворларида табиат манзаралари ва иморатлар тасвири ҳам учрайди. Нақшлар, асосан, мовий ранг бўёқлар билан чизилган. Асосий ўлчами: атроф айлана-си 50х67 м, ҳовли — 28х35 м. Мадраса 17- а.
Бухоро маҳобатли меъморлигининг етук намунасидир. Мадраса асосан жузъий таъмирлар (пештоқ муқарнасини Уста Ширин Муродов таъмирлаган) асосида тартибга келтирилган. Ҳовлисида сайёҳлар учун миллий мусиқа ва фолклор томошалари кўрсатилади. Шимолий-шарқий бурчагидаги миёнсаройда Бухоро ёғоч ўймакорлиги намуналаридан иборат кўргазма ташкил этилган.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси, биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.