Хатоба фанидан қўлланма

Бўлим: Мақолалар

Хатоба фанидан қўлланма

 

Анвар қори Турсунов ва Илҳом Қаҳҳоровлар томонидан

имом-хатиблар учун амалий қўлланма тарзида

нашрга тайёрланган “Хатоба” китобига

 

ТАҚРИЗ

 Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин.

Нашрга тайёрланган ушбу китобга яхши ният билан ва савоб умидида қўл урилибди. Воизнинг одоблари, омма олдига чиқиш, маърузанинг тузилишини шакллантириш, аудиторияни тайёрлаш, диққатни жалб қилиш, назар ва имо-ишоралар каби муҳим мавзуларда маслаҳатлар берилибди. Бу яхши, албатта.

Аммо бу китобни имом-хатиблар учун амалий қўлланма ўлароқ тавсия этиш катта даъводир. Бундай масъулиятли иш соҳанинг ҳақиқий мутахассислари, яъни илмли, таниқли ва тажрибали имом-хатиблар ёки хатоба фанидан дарс берадиган устозлар томонидан бажарилса, нур устига нур бўлар эди.

Шунинг учун ҳам бу китобни имом-хатиблар учун қўшимча қўлланма тарзида нашр қилинса, маъқул бўларди.

Қолаверса, китобда турли хато ва камчиликлар учрайди-ки, биз ўзимизнинг таклиф ва фикр-мулоҳазаларимизни қуйида баён этамиз:

 

 

Абдул Азим Зиёуддин,

Имом Бухорий номидаги

Тошкент ислом институти,

“Диний фанлар” кафедраси

катта ўқитувчиси