Ислом Хўжа мадрасаси (Хива)

Ислом Хўжа мадрасаси

Хива хони Исфандиёрхоннинг вазири ва қайнотаси Сайид Ислом хўжа 1908-1910 йилларда Паҳлавон Маҳмуд мақбараси яқинда битта мадраса ва минора қурдиради. Мадрасани уста Худойберганҳожи қурган, мадраса ва миноранинг кошин безакларини Эшмуҳаммад Худайбердиев ишлаган нақшлар асосида Хонқанинг Мадир қишлоғидаги усталардан Болта Ваисов ва Мадаминовлар ишлаганлар.

Мадраса 42 та ҳужрадан иборат бўлиб, 50 та талаба ўқиган, унинг олдинги қисми 2 қават қилиб қурилган. Кираверишда ўнг томонда махсус масжид ҳам қурилган. Бош фасади билан минорага боғлиқ бўлган мадраса ташқи тузилиши ва безаклари бошқа мадрасалардан фарқ қилмайди. Пештоқининг ён қанотлари икки қаватли равоқлар қатори ва бурчак гулдасталаридан иборат. Равоқлар тепаси айрим ҳошиялар ва сиркор кошинлар билан чиройли қилиб безатилган. Кичик ҳовли бир қаватли ҳужралар билан ўралган. Деворларида ҳеч қандай безак йўқ.

Пештоқнинг орқа томонида, ҳужраларнинг устида оддий ёғоч устунли айвон қурилган. Мадрасанинг энг йирик хонаси катта гумбазли масжиддир. Масжид мадрасанинг бутун жануби-ғарбий томонини эгаллаган, масжиднинг ички кўриниши Хива усталари ижодига хос катта гумбазли хона типида ёпилган. Масжиднинг жанубий томонида жойлашган бурчакдаги гумбаз остида ва меҳробда сиркор ҳамда ганчкори безаклар ишлатиб чиройли манзара яратилган, мадраса учун вақф сифатида Ислом Хўжа ўз еридан 14 минг 451 таноб ер ажратган. Мадрасада ҳозирги вақтда “Хоразм Амалий санъати” музейи фаолият кўрсатмоқда.

Ислом Хўжа замонасининг машҳур кишилардан бири бўлиб, Хива шаҳрининг ободончилиги учун жон куйдирган. Унинг сайй ҳаракатлари билан Хивада касалхона, почта, телеграф, Қўша дарвоза, Нуруллабой саройидаги Исфандиёрхоннинг қабулхонаси, Хоразмнинг баъзи худудларига темирдан янги кўприклар қурилган.

Манба: khivamuseum.uz

Янгиликлар

Саид оталиқ мадрасаси (Сурҳондарё, Денов)

Саид оталиқ мадрасаси (Сурҳондарё, Денов)

  Саид оталиқ мадрасаси — Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги меъморий ёдгорлик (16-а.). Хожа Алоуддин Атторга атаб қурилган. Айтишларича,...

Tuesday, 01 August 2017 08:20
Саид Аҳмадхўжа мадрасаси (Марғилон)

Саид Аҳмадхўжа мадрасаси (Марғилон)

Саид Аҳмадхўжа мадрасаси —  Марғилондаги меъморий ёдгорлик (19-а. охири). Мадраса тарҳи 42,3Х44,0м. Ҳовли (31,6х28,4 м) шимолий шарқий ва жанубий томондан ҳужралар билан, ғарбдан қўш синчли, олди айвонли масжид билан ўралган. Ҳовли ўртасидан эни...

Tuesday, 01 August 2017 08:17
Қутлуғмурод иноқ мадрасаси (Хива)

Қутлуғмурод иноқ мадрасаси (Хива)

  Қутлуғмурод иноқ мадрасаси — Хивадаги меъморий ёдгорлик (1804—12); Ичан қалъа таркибида. Оллоқулихоннинг тоғаси Қутлуғмурод Иноқ қурдирган;...

Tuesday, 01 August 2017 08:15
Қозикалон мадрасаси (Хива)

Қозикалон мадрасаси (Хива)

  Қозикалон мадрасаси - Хивадаги меъморий ёдгорлик (1905); Ичан қалъа таркибида. Жума масжид ва Матниёз Девонбеги мадрасаси оралиғида. Қозикалон...

Tuesday, 01 August 2017 08:13
Полвонқори мадрасаси (Хива)

Полвонқори мадрасаси (Хива)

  Полвонқори мадрасаси - Хивадаги меъморий ёдгорлик. Хивалик савдогар Полвонқори қурдирган (1905). Полвонқори мадрасаси шаҳарнинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган....

Tuesday, 01 August 2017 08:11
Отақўзи мадрасаси (Андижон)

Отақўзи мадрасаси (Андижон)

Отақўзи мадрасаси Отақўзи мадрасаси - Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги меъморий ёдгорлик (20-аср бошлари). Мадрасани маҳаллий бой...

Wednesday, 10 May 2017 18:49
Отажонбой мадрасаси (Хива)

Отажонбой мадрасаси (Хива)

Отажонбой мадрасаси Отажонбой мадрасаси - Хивадаги меъморий ёдгорлик (1884). Мадраса мураккаб тархли (19,9х17,25 м). Пештоғи жанубга...

Wednesday, 10 May 2017 18:48
Оллоқулихон мадрасаси (Хива)

Оллоқулихон мадрасаси (Хива)

Оллоқулихон мадрасаси Оллоқулихон мадрасаси - Хивадаги меъморий ёдгорлик (1834—35).Мадраса қурилиши Ичан қалъанинг яхлит ансамбл бўлиб шаклланиш...

Wednesday, 10 May 2017 18:45

  • 1.jpg
  • 2.jpg
  • 3.jpg
  • 4.jpg
  • 5.jpg
  • 6.jpg
  • 7.jpg
  • 8.jpg
  • 9.jpg
  • 10.jpg
  • 11.jpg
  • 12.jpg

Рейтинг@Mail.ru

 

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбандий ва Маҳмуд Замахшарий сингари юртимиздан етишиб чиққан буюк муҳаддис, фақиҳ, тасаввуф ва муфассир алломалар меросини ҳар томонлама теран ўрганиш, юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган манбаларни тадқиқ этиш, улардан диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланиш, диний ходимларнинг малакасини, билим ва тажрибасини ошириш бўйича ўқув-услубий ишларни амалга ошириш, ёш авлоднинг руҳий ва маънавий оламини бойитиш, азалий миллий қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш, юртимиз тарихи зарварақларига олтин ҳарфлар билан муҳрланган нодир қўлёзмаларни келгуси авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш, юртимиз Мовароуннаҳрнинг Бухоро, Самарқанд, Марв, Урганч, Ахсикет, Хива, Шош, Марғинон ва бошқа шаҳарларидаги маърифат масканлари бўлмиш мадрасаларда етишиб чиққан алломалар ҳақида, улар таҳсил олган мадрасалар ва ҳозирда юртимиз Ўзбекистонда ишлаб турган мадрасалар ҳақида талабаларга маълумот бериб бориш.
БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  madrasa@islom.uz

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.